Халқаро хоккей федерациясининг собиқ президенти Россия фуқаролигини олди
Шунингдек, у Россияда олма етиштириш билан шуғулланадиган бўлди.
Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) собиқ президенти, швейцариялик Рене Фазел Россия паспорти эгасига айланди. Фуқаролик билан бирга Фазел Россиянинг Краснодар ўлкасида олма етиштирувчи «Alma Holding» компанияси 54 фоиз улушини ҳам сотиб олди. Қолган 46 фоизи Геннадий Тимченкога тегишли. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Фазел 1994–2021 йилларда IIHF президенти бўлган. 2022 йил январида якка тартибдаги тадбиркор сифатида Россия солиқ реестрига киритилган.
2021 йил май ойида Фазел хоккей бўйича жаҳон чемпионати Беларусдан кўчирилгани сабабли Александр Лукашенкони қўллаб-қувватлади. Чемпионат Беларусдаги президентлик сайлови сохталаштирилгани ва ундан кейинги оммавий норозилик намойишлари оқибатида бошқа давлатга кўчирилган эди.
Сўнгра Фазел Беларусдаги сайловлар билан боғлиқ вазиятни «аҳмоқона» деб атади ва чемпионатнинг кўчирилишини «босим остида» амалга оширилганини таъкидлаб, бунинг «жуда ёмон» эканлигини таъкидлади.
«Финландия, Норвегия, Дания ва Швеция каби шимолий давлатлар сиёсий босим остида, менимча, бу жуда ёмон. Аммо охир-оқибат ҳамма нарсани ҳомийлар ўзгартириб юборди. Агар охирида ҳомий келиб: «Агар Беларусга борсангиз, биз қатнашмаймиз», деса, нима ҳам қилишимиз мумкин?» деган эди Фазел. У турнирнинг бош ҳомийси Škoda компаниясини назарда тутганини тасдиқлаган эди.
Мавзуга оид
19:27
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024