Жаҳон | 23:52 / 17.02.2023
10503
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг ҳукмрон партияси умумий сайловларни кечиктириш ниятида эмас 

Аммо зилзила туфайли турли вариантлар кўриб чиқиляпти. 

Фото: AP

Туркиянинг ҳукмрон партияси умумий сайловларни кейинга қолдириш ҳақида ўйламаяпти. Бу ҳақда Hürriyet газетаси хабар бермоқда. 

Газетанинг ёзишича, Туркиянинг ҳукмрон партияси AK Parti зилзила туфайли баъзи вариантларни кўриб чиқмоқда, бироқ ҳозирча сайловларни кечиктириш нияти йўқ. 

16 феврал куни партия раиси Девлет Бахчели ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Таъкидланишича, учрашувнинг муҳим нуқтаси сайлов санаси ҳисобланади. 14 май ва 18 июн кунлари яна бир бор муҳокама қилинди. Таъкидланишича, сейсмик хавфли зоналарда сайловларни қандай ўтказиш масаласи муҳокама этилган. 

Аввалроқ Habertürk телеканали Туркиядаги сайловлар камида олти ойга қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Ҳукмрон партия зилзила шароитида бу масалага жиддий ёндашмоқда. 

Мавзуга оид