Ўзбекистон | 13:58 / 18.02.2023
5080
1 дақиқада ўқилади

Берлинда Ўзбекистон археологик хазиналари кўргазмаси бўлиб ўтади

Германиянинг lifepr.de янгиликлар порталида «Ўзбекистон археологик хазиналари – Александр Македонскийдан Кушонлар давригача» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда жорий йилнинг 4 майидан 5 ноябрига қадар Берлинда «Ўзбекистон археологик хазиналари – Александр Македонскийдан Кушонлар давригача» номли кўргазма бўлиб ўтиши маълум қилинган. «Тадбир Берлин давлат музейлари томонидан Ўзбекистон Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилмоқда», деб ёзади манба.

Мақолада таъкидланишича, кўргазмада Александр Македонский юришлари – уларнинг Македониядан тортиб Ўзбекистон Жануби-Шарқидаги истеҳкомлардан топилган сўнгги археологик топилмаларгача эътибор қаратилган.

Кўргазманинг очилиш қисмида Берлин давлат музейларининг турли коллекциялари сақланаётган Александр Македонский даврига оид турли буюмлар намойиш этилади.

Кўргазма Пруссия маданий мероси Васийлик кенгаши томонидан молиялаштирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид