Politico: Оқ уй Киевдан қарши ҳужумга ўтишни талаб қилмоқда
АҚШ президенти маъмуриятининг фикрича, Украина Ғарб иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ муаммолар юзага келмагунча, ўз муваффақиятларини мустаҳкамлаши керак.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина президенти Володимир Зеленский маъмурияти билан мулоқотда фронтдаги ютуқларни мустаҳкамлаш ва қарши ҳужумни ўтказиш зарурлигини таъкидламоқда, деб ёзади Politico 19 февраль куни.
Оқ уй Зеленский жамоасини ҳужумга тайёргарлик кўришга чақирмоқда, шу билан бирга АҚШ ва Европадан қурол-яроғ ва бошқа ёрдам етказиб беришда ҳеч қандай қийинчилик йўқ. Улар Россияга қарши урушда европалик иттифоқчиларнинг Киевни қўллаб-қувватлаши келажакда чекланиб қолиши мумкинлигидан хавотирда.
Шунингдек, нашрнинг қайд этишича, АҚШда Украинага ёрдам ҳозирда ҳар икки партия – ҳам демократлар, ҳам республикачилар томонидан қўллаб-қувватланмоқда, бироқ Вакиллар палатасида республикачиларнинг кўпчилиги туфайли вазият мураккаблашиши мумкин. Республикачилар орасида Украинани молиялаштириш зарурлигига шубҳа қиладиган конгрессменларнинг кичик, аммо ўсиб бораётган фракцияси бор.
«Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳеч қачон карт-бланш бўлмаган», деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби. У аввалроқ Вашингтон Киевни Россияга қаршилик кўрсатиш учун «қанча керак бўлса, шунча вақт» қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди, дейди Politico.
Бироқ Украинага ёрдам беришни қўллаб-қувватловчи қонун чиқарувчилар АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси ҳам бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришига ишонч билдиришмоқда. Байден маъмурияти расмийлари Оқ уй Украинага Россия билан музокара олиб боришга босим ўтказмаслигини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
21:24 / 13.11.2024