Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бош прокурори украиналиклар депортациясини Россиянинг геноциди деб атади
Андрей Костиннинг қайд этишича, Кремль мамлакатни «деукраинлаштириш» ҳақида очиқ гапирмоқда. Бундай баёнотлар жиноят содир этишга яққол даъватдир, дея қўшимча қилди Украина бош прокурори.
Украина бош прокурори Андрей Костин Россияни Украина фуқароларини мажбуран кўчирилиши муносабати билан геноцидда айблади. Бу ҳақда у 19 февраль, якшанба куни Германиянинг RTL ва ntv телеканалларига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Агар биз Украинадаги геноцид ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда украиналиклар ва украиналик болалар мажбуран депортация қилиниши ҳақида гапириш керак», деди Костин. Унинг эслатишича, Россиянинг Украинага бостириб кириши қарийб бир йилдан бери давом этмоқда ва Москва мамлакатни «деукраинлаштириш» ҳақида очиқ гапирмоқда.
«Бундай хабарлар тажовузкор давлатнинг юқори мартабали сиёсатчилари томонидан юборилса, бу шунчаки уруш ташвиқоти эмас, балки ваҳшийликка яққол даъват бўлади», - дея таъкидлади у.
2022 йил охирида Костин Халқаро адвокатлар уюшмаси веб-сайтида мақола эълон қилди. Унда у Россиянинг Украинадаги ҳарбий тажовузкорлигида «украиналикларни миллий гуруҳ сифатида Украина ўзига хослиги ва Украина давлатчилигига қарши қаратилган таъқиб қилиш кампанияси аломатларини яққол кўрсатаётганини» таъкидлади.
«Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар тизимли ва оммавийдир, бу геноцидга хосдир. Шуларни ҳисобга олиб, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари геноцид факти бўйича жиноий иш қўзғатди», деб ёзади Костин Россиянинг тажовузкорлигини нима учун «ҳарбий жиноятлар» доирасидан ташқарида деб ҳисоблашини шу тарзда тушунтириб.
АҚШ маъмурияти куни кеча Россияни Украинага бостириб кириш пайтида «инсониятга қарши жиноятлар» содир этганликда расман айблади. «Геноциддан фарқли ўлароқ, инсониятга қарши жиноятлар маълум бир гуруҳга қарши қаратилган бўлиши шарт эмас. Бунинг ўрнига ҳар қандай тинч аҳоли вакиллари, мансублигидан қатъи назар, ҳужум қурбони бўлиши мумкин. Яна бир муҳим фарқ шундаки, инсониятга қарши жиноятлар учун умумий аниқ ният мавжудлигини исботлашнинг ҳожати йўқ», дейилади БМТ сайтидаги тушунча таърифида.
Мавзуга оид
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026