Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: «Ал-Иттиҳодия» саройида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди
Бугун, 21 феврал куни Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида расмий ташриф билан Миср Араб Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ўзбекистон раҳбарини самимий қарши олиб, махсус шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат миллий мадҳиялари янгради.
Сўнг давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.



Биргаликда суратга тушишдан сўнг икки томонлама олий даражадаги музокаралар бошланди.

Мавзуга оид
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
19:17 / 15.02.2026