Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги урушдан жаҳон иқтисодиётига етказилган зарар ҳисоблаб чиқилди
2022 йилда жаҳон ишлаб чиқариши 1,6 триллион долларга қисқарди, деб ёзади Rheinische Post Немис иқтисодиёт институти маълумотларига таяниб. Таҳлилчилар инфляция ва энергия нархларининг ўсишини қайд этди.
Россиянинг Украинага қарши уруши жаҳон иқтисодиётига фақат 2022 йилда 1,6 триллион доллардан (1,5 триллион евро) кўпроқ зарар келтирди. Бундай маълумотларни 21 февраль, сешанба куни Rheinische Post нашри Германия иқтисодиёт институтининг ().) таҳририятга тақдим этган ҳисоботига таяниб эълон қилди. Иқтисодчиларнинг фикрича, айнан шу миқдорга жаҳон ишлаб чиқариш ҳажми камайди. Жорий йилда жаҳон иқтисодиётининг йўқотишлари яна 1 триллион долларга (940 миллиард евро) ошиши мумкин.
Уруш бутун дунё бўйлаб таъминот занжирларини бузди ва энергия нархини кескин оширди, дейилади ҳисоботда. Бундан ташқари, инфляциянинг ўсиши истеъмолчиларнинг харид қобилиятини пасайтирди, дейилади маълумотда.
IW экспертлари ўз ҳисоб-китобларида Халқаро валюта жамғармасининг кузги прогнозларини асос қилиб олди. Шу билан бирга, 2023 йилда мутлақ йўқотишлар ўтган йилга нисбатан паст бўлиши мумкин, дея тан олади иқтисодчилар. Улар жаҳон товар ва энергия бозорларидаги кескинлик пасайишини кутмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:56 / 19.06.2026
Инфляция пасайиши секинлашса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
20:34 / 19.06.2026