Европа Иттифоқи Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича АҚШдан ортда қолмоқда
Килдаги Жаҳон иқтисодиёти институти таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, январь ойи ўрталарига келиб АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун 73,1 миллиард евро ажратган, Европа Иттифоқи эса 54,9 миллиард евро ажратган.
Қўшма Штатлар деярли бир йилдан бери Россиянинг ҳарбий босқинини тўхтатиб келаётган Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича етакчи ҳисобланади. Бундай хулосага Килдаги Жаҳон иқтисодиёти институти (IfW) 21 февраль, сешанба куни чоп этилган ҳисоботида келди.
Унинг муаллифлари Киевга ваъда қилинган ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам ҳақидаги маълумотларни кузатиб боради. IfW ҳисоб-китобларига кўра, январь ойи ўрталарига қадар АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун тахминан 73,1 миллиард евро, Европа Иттифоқи эса 54,9 миллиард евро ажратган.
«Урушнинг биринчи йилида европаликларнинг қатъиятсизлиги - кутилмаган ҳодиса», - дейди таҳлил гуруҳи раҳбари Кристоф Требеш. Молиявий ресурсларни тезда сафарбар қилиш мумкин, дея қўшимча қилди у.
Айни пайтда Германия ва бошқа давлатлар ўз ҳудудларида уруш сабаб бўлган инқирозларни бартараф этиш учун Украинанинг ўзини қўллаб-қувватлашдан кўра сезиларли даражада кўпроқ маблағ ажратмоқда, дея таъкидлади IfW экспертлари.
Шундай қилиб, 2022 йил бошидан бери Германия истеъмолчилар учун энергия нархининг ошиши оқибатларини юмшатиш мақсадида субсидиялар кўринишида 250 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилди.
Шу билан бирга, Украинага ёрдам бериш бўйича икки томонлама мажбуриятлар 6,15 миллиард еврога етди, бу Германиянинг Европа Иттифоқи томонидан Киевга ёрдамдаги 7,2 миллиард евролик улуши билан биргаликда мамлакат ўз фуқаролари ва компанияларига эълон қилган энергия ёрдамининг атиги 5 фоизидан бироз кўпроқни ташкил қилади, деб аниқлади IfW таҳлилчилари.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024