Беларусда давлатга хиёнат қилган амалдор ва ҳарбийларга ўлим жазоси қўлланиши мумкин
Мамлакат парламентида янги қонун қабул қилинди.
Беларус Вакиллар палатаси депутатлари «Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Унда давлатга хиёнат қилган мансабдор шахслар учун ўлим жазоси жорий этилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда БелТА хабар берди.
Ҳужжатга кўра, ўлим жазоси Беларус Жиноят кодексининг 356-моддасида кўзда тутилган «Давлатга хиёнат қилиш» жиноятини содир қилган «давлат лавозимини эгаллаган мансабдор шахслар ва ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган шахсларга» нисбатан қўлланиши мумкин.
Шунингдек, давлатга хиёнат қилиш моддаси бўйича жарима 10 бараварга - 5000 дан 50 000 асосий бирликкача оширилди.
Шунингдек, давлатга хиёнат, ҳокимиятни эгаллаб олиш, айғоқчилик, қўпорувчилик ва бошқа бир қатор жиноятларда гумон қилиниб ушланган шахсларни ҳибсда сақлашнинг рухсат этилган энг юқори муддати 10 суткага, уларга нисбатан айблов эълон қилиниши лозим бўлган энг кўп муддат эса 20 суткага оширилди.
Энди қонун Беларус парламентининг юқори палатаси томонидан тасдиқланиши ва президент томонидан имзоланиши керак.
Беларус ўлим жазосини қўллайдиган Европадаги ягона давлатдир.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
19:19 / 23.10.2024