Сергелидаги спорт мактаблари бузилмайди – вазирлик
Kun.uz таҳририятига Сергели туманидаги собиқ 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ёпилиб, биноси бузилиши ҳақида мурожаат келиб тушди. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилмоқда.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Спорт мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Исомиддин Пўлатовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, президентнинг тегишли қарори билан Сергели туманидаги собиқ 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби негизида Янгиҳаёт тумани спорт мактаби ташкил этилган.
“Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 172-сонли қарорига асосан Янгиҳаёт туманидаги Хушнуд маҳалласида спорт мактаби биноси қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ушбу бино давлат қабул ҳайъатининг 2022 йил 12 декабрдаги далолатномаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2023 йил 13 январдаги қарори асосида фойдаланишга қабул қилинган. Мана шу ҳужжатларга мувофиқ Янгиҳаёт туманида қурилиб, фойдаланишга топширилган спорт мактаби 17 феврал куни Сергелидаги мактабга кўчирилди, балансдан балансга ўтказилди”, – дейди вазирлик ходими.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Янгиҳаёт туманидаги янги спорт мактабида спорт машғулотлари олиб борилмоқда. Мазкур мактабнинг аввалги биноси эса Сергелидаги катта спорт мактаби балансига ўтказилиб, у ерда ҳам тўгарак машғулотлари давом эттириляпти.
Маълумот учун, ҳозирда Сергелидаги спорт мактабларида 1 243 нафар, Янги ҳаётдагисида эса 839 нафар бола шуғулланиб келмоқда.
Мавзуга оид
09:53 / 03.11.2024
Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди
10:35 / 03.10.2024
9 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
09:27 / 10.07.2024