Жаҳон | 16:32 / 23.02.2023
26111
7 дақиқада ўқилади

Бахмутда ўлим топган вагнерчилар ва Киев областида дафн маросими. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 364-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Давлат думаси ва Федерация кенгаши Россиянинг Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича келишувдаги иштироки тўхташи тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
  • «Лужники»да Россиянинг Украинага босқинини қўллаб-қувватловчи митинг-концерт бўлиб ўтди. Маросимга РФ президенти Владимир Путин ҳам ташриф буюрди.
  • Евгений Пригожин «Вагнер» ХҲКнинг ўлдирилган аскарлари жасадлари акс этган фотосуратни эълон қилди ва уларнинг ўлимида хусусий ҳарбий компанияни зарур миқдорда ўқ-дори билан таъминламаётган Россия мудофаа вазирлигини айблади.
  • Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатишда айбланиб, тергов изоляторида бўлган мухолифатчи Владимир Кара-Мурза буйруққа итоат қилмагани учун тўрт кун муддатга карцерга юборилди.
  • Москвалик 18 ёшли фаол Максим Липкан «Радио Свобода»га берган интервюси туфайли Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатиш моддаси бўйича тергов изоляторига юборилди.

Кун кадри. «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг Бахмут атрофида ҳалок бўлган ёлланма жангчилари жасадлари

22 феврал куни «ҳарбий мухбир» Владлен Татарский телеграм-каналида ўзига «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин томонидан юборилган фотосуратни жойлаштирди, кадрда ҳалок бўлган ўнлаб вагнерчилар жасадлари акс этган. Пригожин уларнинг ўлимига мудофаа учун ўқ-дори етишмаслиги сабаб бўлганини айтган. Пригожин Татарскийга фото билан қўшиб юборган овозли хабарга кўра, бу сурат Донецк областининг 2022 йил июлидан буён қақшатқич жанглар кетаётган Бахмут шаҳри атрофида олинган. Бу йўналишда Россия томонидан асосан айнан «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари юриш қилмоқда. Пригожин Татарскийга унинг жангчилари Бахмутдан кетмаслигини айтган: «Биз шунчаки барча вагнерчилар тугамагунча икки баробар кўпроқ ҳалок бўлаверамиз». РФ мудофаа вазирлиги Пригожиннинг вазирлик «Вагнер» учун снарядлар ажратмаётгани тўғрисидаги айбловларини «ҳис-ҳаяжонга берилиш» деб атаган. Бундан ташқари, вазирлик ўқ-дорилар ажратилганини маълум қилди, Пригожин эса бундай жавобни «тупуриб қўйиш» деб атади, аммо 23 феврал тонгида барибир ўқ-дори юбориш бошланганини тасдиқлади. Россия ҳукумати қуйидаги фотосуратга ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

Фото: Евгений Пригожин

Бахмутдаги украин аскарлари

РФ армияси етти ойдан буён Бахмутни қамал қилмоқда — аммо уни эгаллай олмаяпти. Украина давлат чегара хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, чегарачилар Бахмут йўналишида душманнинг икки ҳужумини қайтарган. Украина томони тасдиқлашича, бу ҳужумлар вақтида камида 25 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Бу маълумотни мустақил манба орқали текшириш имконсиз. РФ мудофаа вазирлиги 22 феврал кунги брифингида Бахмутни (Россия ҳукумати бу шаҳарни эски номи Артемовск билан атайди) тилга олмаган. 

Олдинги чизиқдаги бошпанада турган украин ҳарбийси
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари жангчиси Бахмут кўчаларида навбатчилик қилмоқда
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар яраланган қуролдошига ёрдам кўрсатмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украинанинг 72-механизациялашган бригадаси ҳарбий шифокори фронт чизиғи яқинидаги ҳоспиталда яраланган аскарнинг ярасини боғламоқда. Фото: John Moore / Getty Images
Украина қуролли кучлари ҳарбий шифокорлари жангда яраланган аскарни замбилда олиб кетмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий медиклари ҳалок бўлган украин аскарлари жасадларини ўраб чиқмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Донецкдаги ҳаёт 

Донецк кўчаларидан бирида кетаётган Россия ҳарбий техникаси — 2014 йил апрелидан буён «ДХР» ва Россия назоратида қолаётган бу шаҳар 2022 йил 30 сентябридаги «референдум»дан кейин Россия таркибига қўшиб олинди. Донецк тез-тез Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилади — 23 феврал кунига ўтар кечаси ҳам шаҳарга зарбалар келиб тушди. Маҳаллий расмийларга кўра, украин ҳарбийлари икки соат ичида шаҳар томон 30 га яқин снаряд учирган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Донецклик киши ҳарбий анжомлар билан савдо қилувчи «Спецконтора» дўконида курткани ўзига ўлчаб кўрмоқда
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
«Спецконтора» дўконида иш устидаги тикувчи аёл
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Донецк кўчаларидан бири Z белгилари акс этган фуқаролик автомобили
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Ўқ излари қолган девор
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press

Киев областида дафн маросими

Киев области Белая Церков шаҳрида уруш бошида Украина қуролли кучлари сафига ёзилган кўнгилли Роман Шевченконинг дафн маросими. Шевченко 9 феврал куни Донецк области жанубидаги Вуҳледар шаҳри учун жанглар вақтида ҳалок бўлган. Аннексия қилинган «ДХР» раҳбари Денис Пушилин 23 январ куни Россия қўшини Вуҳледар шаҳрига киргани ҳақида хабар қилганди, аммо Украина қуролли кучлари бош штаби шаҳарга ҳужум қайтарилганини маълум қилган. Феврал ойи ўрталарида Украина қуролли кучлари Вуҳледар атрофида Россия денгиз пиёдалари бригадаси сараланган гуруҳи яксон этилгани ҳақида хабар берди. РФ армияси ҳарбийларидан бири 500 нафар қуролдоши ҳалок бўлганини айтиб берган. Россия мудофаа вазирлиги бу хабарларга муносабат билдирмади. Британия разведкаси ҳисоблашича, Россия Вуҳледарга янги юриш бошлашга тайёргарлик кўрмоқда, аммо экспертлар РФ армияси бу йўналишда муваффақиятга эришишига шубҳа билан қарашмоқда. 

Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид