Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда энг кўп даромад ва зарар кўрган олий таълим муассасалари маълум қилинди
2022 йилни энг катта даромад билан якунлаган олийгоҳ – Тошкент давлат иқтисодиёт университети. Даромадлар ва харажатлар ўртасидаги энг катта салбий фарқ Самарқанд давлат университетида кузатилган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги республикадаги 69та давлат олийгоҳининг 2022 йилдаги даромадлари ва харажатлари ҳақида маълумотни очиқлади.
Қайд этилишича, ҳисоботда келтирилган давлат ОТМларининг ўтган йилдаги умумий даромади – 8 трлн 770 млрд 728 млн сўмни, харажатлари эса 8 трлн 102 млрд 825 млн сўмни ташкил этган.
ОТМ даромадлари қуйидагилардан шаклланган:
· бюджетдан молиялаштирилган маблағлар (умумий даромадларнинг 25 фоиз);
· тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар (71,6 фоиз);
· ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар (3,4 фоиз).
Республика кесимида энг кўп умумий даромадлар Ўзбекистон Миллий университети (435 млрд сўм) Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (371 млрд сўм), Фарғона давлат университети (368 млрд сўм) Урганч давлат университети (365 млрд сўм) ва Самарқанд давлат университетида (351 млрд сўм) шакллантирилган.
2022 йилда энг кўп соф даромад кўрган 5та олийгоҳ
· Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 106,2 млрд сўм;
· Наманган давлат университети – 67,7 млрд сўм;
· Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети – 54,4 млрд сўм;
· Гулистон давлат университети – 54 млрд сўм;
· Навоий давлат педагогика институти – 43,2 млрд сўм;
2022 йилда харажати умумий даромадидан энг кўп миқдорда ошиб кетган 5та олийгоҳ
· Самарқанд давлат университети – 42,5 млрд сўм;
· Қарши давлат университети – 28,3 млрд сўм;
· Самарқанд давлат чет тиллар институти – 26,8 млрд сўм;
· Фарғона политехника институти – 15,3 млрд сўм;
· Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти – 15 млрд сўм
Рўйхатда келтирилган 69та давлат олийгоҳининг 49таси ўтган йилни фойда билан якунлаган:
· Андижон машинасозлик институти – 5,5 млрд сўм;
· Андижон давлат университетининг педагогика институти – 20,9 млрд сўм;
· Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти – 1,5 млрд сўм;
· Бухоро давлат университети – 37 млрд сўм;
· Бухоро муҳандислик технология институти – 4,7 млрд сўм;
· Бухоро давлат университетининг педагогика институти – 34,3 млрд сўм;
· Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти – 5 млрд сўм;
· Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети – 30,5 млрд сўм;
· «МЭИ» миллий тадқиқот университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг Тошкент филиали – 3,6 млрд сўм;
· Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 10 млрд сўм;
· Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – 39 млрд сўм;
· Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 106,2 млрд сўм;
· Тошкент кимё технология институти – 540 млн сўм;
· Тошкент молия институти – 26 млрд сўм;
· Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти университети – 4,9 млрд сўм;
· Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 2,7 млрд сўм;
· Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали – 3,7 млрд сўм;
· Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали – 1,2 млрд сўм;
· Қарши давлат университетининг педагогика институти – 39,6 млрд сўм;
· Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали – 1,5 млрд сўм;
· Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали – 2,6 млрд сўм;
· Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали – 7,5 млрд сўм;
· Термиз давлат университетининг педагогика институти – 17,3 млрд сўм;
· Денов тадбиркорлик ва педагогика институти – 1,3 млрд сўм;
· Тошкент кимё технология институти Янгиер филиали – 1,7 млрд сўм;
· Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиали – 1,6 млрд сўм;
· Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали – 6,7 млрд сўм;
· Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти – 37,4 млрд сўм;
· АДТУнинг Тошкент вилояти филиали – 692 млн сўм;
· Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали – 988 млн сўм;
· Жиззах давлат педагогика институти – 5,3 млрд сўм;
· Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти – 4,2 млрд сўм;
· Навоий давлат педагогика институти – 43,2 млрд сўм;
· Наманган давлат университети – 67,7 млрд сўм;
· Наманган муҳандислик - технология институти – 1,5 млрд сўм;
· Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финландия педагогика институти – 28,5 млрд сўм;
· Термиз давлат университети – 32,2 млрд сўм;
· Гулистон давлат университети – 54 млрд сўм;
· Қўқон давлат педагогика институти – 7,7 млрд сўм;
· Фарғона давлат университети – 21 млрд сўм;
· Урганч давлат университети – 10,4 млрд сўм;
· Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети – 54,4 млрд сўм;
· Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиали – 4,4 млрд сўм;
· Андижон давлат чет тиллари институти – 12,8 млрд сўм;
· Наманган давлат чет тиллари институти – 2,7 млрд сўм;
· Наманган давлат педагогика институти – 18,8 млрд сўм;
· Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали – 4 млрд сўм;
· Гулистон давлат педагогика институти – 14,7 млрд сўм;
· Урганч давлат педагогика институти – 18,1 млрд сўм фойда кўрган.
Рўйхатда келтирилган давлат олийгоҳларининг 20таси эса ўтган йилни зарар билан тугатган:
· Андижон давлат университети – 4,8 млрд сўм;
· Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали – 1,3 млрд сўм;
· Тошкент давлат шарқшунослик университети – 9,7 млрд сўм;
· М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали – 53 млн сўм;
· И.М.Гупкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети – 11,4 млрд сўм;
· Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали – 107 млн сўм;
· Тошкент давлат техника университети – 3,1 млрд сўм;
· Тошкент архитектура ва қурилиш институти – 5,6 млрд сўм;
· Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети – 3.1 млрд сўм;
· Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали – 3 млрд сўм;
· Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти – 508 млн сўм;
· Жиззах политехника институти – 4,7 млрд сўм;
· Қарши давлат университети – 28,3 млрд сўм;
· Наманган муҳандислик қурилиш институти – 227 млн сўм;
· Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти – 9,6 млрд сўм;
· Самарқанд давлат университети – 42,5 млрд сўм;
· Самарқанд давлат чет тиллар институти – 26,8 млрд сўм;
· Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти – 9,8 млрд сўм;
· Фарғона политехника институти – 15,3 млрд сўм;
· Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти – 15 млрд сўм зарар билан 2022 йилни якунлаган.
Маълумот учун, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳисоботида Адлия вазирлиги қарамоғидаги Тошкент юридик университети, Ташқи ишлар вазирлиги қарамоғидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университет, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарамоғидаги Тошкент тиббиёт академияси каби олийгоҳларнинг молиявий ҳолати ҳақидаги кўрсаткичлар келтирилмаган.
Мавзуга оид
12:17 / 22.06.2026
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
20:55 / 23.04.2026