ЕХҲТ Россияни инсонпарварлик ҳуқуқини бузгани учун жазолашни талаб қилмоқда
ЕХҲТ ДИИҲБ раҳбарининг сўзларига кўра, уруш оқибатларини «Украина халқи кўп авлодлар давомида ҳис қилади». Жиноятчилар жавобгарликка тортилиши керак, деди Маттео Мекаччи.
Россиянинг Украинадаги уруши пайтида инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик қонунчилигининг бузилиши учун масъул бўлганлар жавобгарликка тортилиши керак. Бу ҳақда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 24 февраль, жума куни Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бир йиллиги муносабати билан эълон қилинган баёнотида айтилади.
Украинада тинч аҳоли ҳарбий зарбалар, шунингдек, бошқа турдаги зўравонлик ва ғайриинсоний муносабатга дучор бўлишда давом этмоқда, дейди ДИИҲБ. «Бир йил аввал бошланган можаронинг оқибатларини Украина халқи кўп авлодлар давомида ҳис қилади, - деди бюро раҳбари Маттео Мекаччи. - Инсон ҳуқуқлари бузилишига чек қўйилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак».
ДИИҲБ 2022 йил 24 февралдан буён қонунбузарликлар устидан мониторинг олиб боради. Бюро аллақачон Украинада ва хорижда 140 га яқин жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилган. Ташкилот «Россия томонидан ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш халқаро гуманитар ҳуқуқда белгиланган асосий тамойилларга умумий эътиборсизлик билан тавсифлангани ҳақида ишончли далиллар» борлигини таъкидламоқда.
ДИИҲБ томонидан эълон қилинган иккита ҳисоботда «тинч аҳолига қасддан ҳужумлар, қуроллардан пала-партиш фойдаланиш, қасддан ўлдириш ва оммавий қатллар, зўравонлик билан ғойиб бўлиш ва қийноқлар» каби жойлардаги ҳуқуқбузарликлар тафсилотлари келтирилган.
Бюро Украинадаги демократик институтлар ва фуқаролик жамияти ҳам қўллаб-қувватлашга муҳтожлигини таъкидлайди.
ДИИҲБ экспертлари очиқ, шаффоф ва инклюзив қонунчилик ҳамда сиёсий жараёнларни илгари суриш орқали Украинада демократик бошқарув ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, Украина диаспорасини урушдан кейинги тикланиш жараёнларига жалб қилиш йўлларини муҳокама қиляпти.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024