Шойгунинг куёви урушга қарши постга лайк қўйди. Пригожин «уни тутиб, фронтга жўнатиш»ни таклиф қилди
РФ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг куёви Алексей Столяров журналист Юрий Дуднинг урушга қарши ёзилган постига лайк қўйди. ОАВ бунга эътибор қаратгач, Столяров постни лайклаганини рад эта бошлади.
Столяровнинг лайк Дуднинг инстаграмда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинининг бир йиллиги муносабати билан қолдирган постида пайдо бўлган, журналист бу постда бўлаётган ҳодисаларни «Путин ва унинг атрофидагилар томонидан бошланган қонли ва маъносиз уруш» деб атаган.
Тез орада Дуднинг постидаги лайк ғойиб бўлди, Столяровнинг ўзи эса инстаграмида «ҳеч нарсани лайкламагани»ни айтди. «Ўзингизни фотошоп орқали манипуляция қилишларига йўл қўйманг. Барчани қучиб қоламан!» — дея ёзди у.
«Полигон.медиа» нашри эса Столяров муқаддам Дуднинг инстаграм саҳифасидаги бошқа икки постга ҳам лайк босгани ҳақида ёзди. Лайклардан бирини у режиссёр Александр Молочников билан интервюга, иккинчисини — «Новая Газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов билан интервюга қўйган.
Столяровнинг лайкига «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ҳам эътибор қаратди. «Столяровни қўлга олиб, менинг олдимга олиб келиш керак. Мен Z-хизматкор сифатида уни олти ҳафта ўқитиб, унга тузалишга ёрдам бераман ва уни ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юбораман», — деган бизнесмен.
- Евгений Пригожин сўнгги ҳафталарда мудофаа вазирлиги ва унинг раҳбариятини, жумладан шахсан Шойгуни ҳам танқид қилмоқда. 22 феврал куни у вазирни «Вагнер»нинг Бахмут атрофидаги йирик йўқотишларида айблаб, агар мудофаа вазирлиги ёлланма жангчиларни ўқ-дорилар билан таъминлаганида, бу йўқотишлар бўлмаган бўлиши ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
09:28 / 09.11.2024
Шойгу: Украинадан РФга «стратегик мағлубият» етказиш учун қурол сифатида фойдаланиш режаси барбод бўлди
22:12 / 25.09.2024
FT: Евгений Пригожин пулларни яширин равишда ғарб банклари орқали ўтказган
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
18:04 / 29.08.2024