Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат таълим ташкилотларида IT соҳасида ўқиётган ёшларга таълим кредити ажратилади
Кредит БҲМнинг 65 бараваригача бўлган миқдорда 4 йил муддатгача берилади.
Ҳукумат қарори (79-сон 27.02.2023 й.) билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таълим олиши учун кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, таълим кредитлари БҲМнинг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахсларга ажратилади.
Таълим кредитини олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши шарт:
- ариза;
- кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилоти ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсида таълим олиш ҳақида расмийлаштирилган шартнома (контракт, оммавий оферта);
- таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оила фарзанди бўлган ёшларга ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
- «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилганини тасдиқловчи маълумотнома;
- банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
Мавзуга оид
11:59 / 04.06.2026
“Таълимга ташхис қўядиган одам йўқ” – Абдураҳмон Ташанов
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
13:19 / 20.04.2026
Зўравон педагогларга чеклов: улар 1 йил таълим тизимига ишга киролмайдиган бўлади
18:33 / 11.04.2026