Жаҳон | 08:30 / 02.03.2023
13811
1 дақиқада ўқилади

УҚК: Украина ҳаво мудофааси Россия ракеталарининг 80 фоизини уриб туширяпти

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия ракеталарининг 80 фоизини уриб туширяпти, деб маълум қилди Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони Сергей Наев. 

Фото: telegraf.ua

«Ҳозирда уриб туширилган ракеталар улуши жуда ўзгарган ва 80 фоизга тенг. Баъзи ҳолларда эса ундан ҳам кўпроқ. Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жангчиларимиз профессионал ва малакали бўлиб бормоқда», - деб Наев сўзлари келтирилган Украина Қуролли Кучлари қўмондонлигининг Facebook'даги саҳифасида.

Шу билан бирга, у РФ Қуролли кучлари ҳам ҳаво ҳужумлари тактикасини ўзгартираётганини қўшимча қилди. 

«Шундай қилиб, биз ҳар бир зарбадан кейин таҳлил қиламиз», деб таъкидлади қўмондон. 

Наевнинг сўзларига кўра, ушбу таҳлилга асосланиб, «қўмондонлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг барқарорлиги энг юқори даражада бўлиши учун тегишли қарорлар қабул қилади».

Мавзуга оид