Жаҳон | 15:40 / 02.03.2023
19738
5 дақиқада ўқилади

Ёнаётган замин ва Донбасс фронтидаги жангчилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 371-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина Россия регионларида 27 ва 28 феврал кунлари кузатилган дронлар ҳужумларига алоқадорлигини рад этди. Президент офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк гап «ички ҳужумлар» ҳақида кетаётганини айтди. Кремлдагилар бунга «ишонмади».
  • The New York Times нашри хабарига кўра, Россия Донецк областидаги Вуҳледар шаҳри атрофида бу урушдаги энг йирик танклар жангида ютқазган ва 130 дан ортиқ танк ва зирҳли транспортёрларидан айрилган. РФ мудофаа вазирлиги 1 март кунги брифингда Вуҳледар атрофидаги вазиятни тилга олмади.
  • Украина қуролли кучлари Бахмутдан «стратегик чекиниш»ни амалга ошириши мумкин, бу ҳақда Украина президентининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Олександр Роднянский маълум қилди.
  • Давлат думасига Украинадаги урушнинг барча иштирокчилари, жумладан кўнгиллиларни «обрўсизлантирганлик» учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Уни 2 март куни кўриб чиқишади.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлиги ҳисоблашича, Россия камикадзе дронларини Брянск областидан учиришни бошлаган. Бунга қадар учувчисиз учиш қурилмалари фақат Краснодар ўлкасидан учирилаётганди. Россия мудофаа вазирлиги бу хабарга муносабат билдирмади.
  • Тула областида Алексей Москалёв ҳибсга олинди — у 2022 йил баҳорида урушга қарши сурат чизган мактаб ўқувчиси Мария Москалёванинг отаси ҳисобланади. У армияни «обрўсизлантириш» бўйича очилган жиноий иш фигурантига айланди. «ОВД-Инфо» маълумотига кўра, унинг қизи вақтинчаликка болалар уйига юборилган.

Часив Яр ўққа тутилиши оқибатлари

1 март куни Россия қўшини Часив Ярни ўққа тутди — Украина қуролли кучлари Донецк областидаги бу шаҳар орқали ундан 13 километр шарқда жойлашган Бахмут шаҳридаги бўлинмаларига таъминот етказиб беради. Ракета зарбаси оқибатида бир неча бинолар вайрон бўлган, бир кекса ёшли аёл ҳалок бўлган. Қуйида шаҳарда отишма оқибатлари акс этган суратлар.

Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги ҳоспитали

Донбассда Россия қўшинлари юриш қилишда давом этмоқда. Украина бош прокурори офисига кўра, 1 март куни РФ армияси Бахмут ва Часив Яр шаҳарларини, шунингдек Донецкдан тахминан 20 километр масофада жойлашган Ласточкино посёлкасини ўққа тутган. Қуйида украинларнинг Донецк области ҳудуди фронт чизиғи яқинидаги дала ҳоспиталлари акс этган суратлар.

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Yevhen Titov / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбий шифокорлари Бахмут яқинидаги дала ҳоспиталида ярадор жангчини операция қилмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Донбасс фронтидаги россиялик артиллериячилар 

Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press
Анатолий Жданов / Коммерсант / SIPA USA / Vida Press

Донбасс фронтидаги украин жангчилари

Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Днипрода уруш вақтидаги аквариум 

Николай Ерух (чапда) — Олеся Гончар номидаги Днипро миллий университет аквариуми директори. Бу тасвир диспетчерлик хонасида олинган, бу ерда ходимлар балиқларни озиқлантиради ва сув ҳароратини тартибга солиб туради. Отишмалар туфайли Днипрода электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда, шу туфайли аквариум ходимлари балиқ ва рептилиялар музлаб қолмаслиги учун бинони газ ва электр печкалар билан иситишмоқда.
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ходимлар Гена лақабли тимсоҳ аквариумини иситиш учун сув қайнатмоқда
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Днипро аквариумидаги тимсоҳ Гена. Днипро Украина қуролли кучлари назоратида ва доимий равишда Россия томонидан ўққа тутилади. Феврал ойида шаҳарга келган Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ва вазирлик раҳбари Олексий Резников маҳаллий шифокорлар, ҳамширалар, қутқарувчилар, муҳандислар, энергетиклар ва ҳайдовчиларни тақдирлаганди.
Adri Salido / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид