Жаҳон | 11:05 / 04.03.2023
11754
2 дақиқада ўқилади

Россиядан чиқариб юборилган блогер Украинага дронлар совға қилди

2022 йилнинг ноябрида Молдова фуқароси Николай Лебедев рус аскарига пародия қилгани учун Россиядан чиқариб юборилган эди. Блогернинг сўзларига кўра, у полиция бўлимида қийноққа солинган.

Николай Лебедев (ўнгда)

Николай Лебедев - блогер Некоглай Киевга етиб келди ва Украина Қуролли кучларининг 63-алоҳида ўқчилар батальонига бешта дрон совға қилди, бу ҳақда 2 март, пайшанба куни блогернинг Telegram-каналида эълон қилинган видеолавҳада айтилган. Очиқ манбаларда батальон ҳақида ҳеч қандай эслатма йўқ.

«Умид қиламанки, бу дронлар жангда ёрдам беради», — деди блогер ва ҳарбийларга Украинани ҳимоя қилгани учун миннатдорчилик билдирди. Бунга жавобан улар у билан армияда бериладиган овқатни бўлишишган.

2022 йилнинг ноябригача Молдова фуқароси Николай Лебедев Москвада яшаган. 7 ноябрь куни блогер TikTok ижтимоий тармоғида хандақда ётган ҳолда ўзидан иккита граната улоқтирган россиялик аскарнинг видеосига пародияни жойлаштирди. Ўша пайтда блогернинг аудиторияси TikTok'да тўққиз миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган.

"Хавфсиз интернет лигаси" вакиллари Россия Федерацияси қуролли кучларини обрўсизлантириш мақсадида блогернинг ҳаракатларини текшириш талаби билан Россия Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилди. 9 ноябрь куни Некоглай ҳибсга олинган. Блогернинг сўзларига кўра, полиция ходимлари уни калтаклаган, қўллари билан сочини юлиб, сочини олиб ташлашган.

Ўша куни Москванинг Пресненский туман суди блогерни Россия Федерациясида «бўлиш қоидаларини бузганликлари» сабабли 5 минг рубль миқдорида жаримага тортиш ва Россиядан мажбуран депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарди. 11 ноябрь куни Москва шаҳар суди қарорни қонуний деб тан олди. 24 ноябрь куни Некоглай Молдовага учиб кетгани маълум бўлди, суд ижрочилари суд қарори ижросини назорат қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид