Жаҳон | 23:30 / 06.03.2023
32302
1 дақиқада ўқилади

Олимлар 100 миллион йил ичида Ер қандай ўзгарганини кўрсатди 

Геологик ўзгаришлар 10 километргача ва миллион йиллик кадрлар билан намойиш этилди. 

Фото: Getty Images

Австралиянинг Сидней университети олимлари Ернинг 100 миллион йил давомидаги геологик ўзгаришлари моделини яратдилар. Бунинг учун улар геодинамика, тектоник, иқлимий кучлар ва об-ҳаво маълумотларидан фойдаланди. Тадқиқот натижалари Science журналида чоп этилди. 

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Сидней университети доктори Тристан Саллес сўзларига кўра, жамоа жуда юқори аниқликка эриша олган. Модел геологик ўзгаришларни 10 километргача ва миллион йиллик кадрлар билан кўрсатади. 

Бу иш биринчи марта замонавий геофизик ландшафтлар қандай шаклланганини, миллионлаб тонна чўкинди жинслар жаҳон океанига қандай тушиб кетганини англаш имконини беради. 

Ушбу модел нафақат ўтмишни, балки келажакни ҳам кўрсатади, дейди тадқиқот муаллифлари. Унинг асосида Ернинг бўлажак геологик ўзгаришларини башорат қилиш мумкин.

Мавзуга оид