Ернинг ўртача ҳарорати 60 даража атрофида иссиққа етди. Бу эса иссиқ оқимлар кўпайишига сабаб бўляпти. Ҳарорат ошиб бориши натижасида бир неча иссиқхона даврларини бошдан кечирган Ер сайёраси бу сафар иссиқликка инсоният кечираётган турмуш тарзи сабаб юз тутяпти. Энг ёмони, Ер ҳам худди қўшни Венера сайёраси каби қизиб кетиши эҳтимоли бор. 

Июл ойи бошида Ер сайёрасида 1979 йилдан бери илк марта энг иссиқ ҳарорат қайд этилди. АҚШ Атроф-муҳитни прогноз қилиш миллий маркази ўрганишларига кўра, ҳарорат 1979 йилги рекордни янгилаб ўртача 62 градус иссиққа чиққан.

Экспертлар бу рекорд тез орада яна янгиланишини прогноз қиляпти. Бироқ Ернинг бардоши қанчага етади? Рекорд даражада иссиқ об-ҳаво қайд этилаверса ҳам, биз одатий турмуш тарзимизни давом эттиришимиз мумкинми?

Ер сайёрасида ўтмишда ҳам иссиқ кунлар қайд этилган, бундай ҳарорат кўтарилишлари келажакда ҳам албатта содир бўлади. Иссиқхона даври деб аталган тарихий босқичда Ер иссиқхона газлари билан тўлган ва даҳшатли иссиқлик тўлқинлари кузатилган. Инсоният чиқараётган углевод чиқиндилари Ерни яна ўша иссиқхона даврига қайтармаслиги мумкин, лекин иқлим ўзгариши иссиқлик оқимларини кўпайтириши аниқ.

Хитойда кузатилган жазирама 2022 йил.

Ер ҳарорат юқорилиги сабаб қўрғошин эриб кетадиган Венера сайёраси даражасига бориб қолмаса ҳам, тез-тез кузатилаётган иссиқ оқимлар инсоннинг ҳароратларга чидамлилик чегараларини бузиб ўтадиган даражада кўп содир бўлади.

Иссиқлик даврлари қандай бўлган?

Айни пайтда Ер музхона даврини бошдан кечиряпти, бу дегани муз ҳосил бўлиши учун етарлича совуқ ҳарорат бўлаётганини англатади. Иссиқ дунё қандай бўлганини тушуниш учун эса бундан 50 млн йил олдинга, Эоцен даврига қайтишга тўғри келади.

“Эоцен даври Ер сайёрасида кузатилган ҳақиқий иссиқ давр бўлган”, дейди Аризона университети климатологи Жессика Тиэрней.

Ҳозир Ернинг ўртача ҳарорати 60 даража атрофида. Эоцен даври бошларида эса ҳарорат ўртача 70 даража бўлган ва ўшанда дунё бутунлай бошқача манзарада эди. Қутблар музликлардан бутунлай холи, тропик океанлар 95 даража иссиқликда қайнаган, Арктикада эса тимсоҳлар ва пальма дарахтларини кўриш мумкин эди. Эоцен давридан олдинги даврида эса Ер бундан ҳам иссиқроқ бўлган.