Жаҳон | 23:10 / 09.03.2023
10211
1 дақиқада ўқилади

Беларусда давлатга хиёнат қилган амалдорлар ва ҳарбийлар ўлимга маҳкум этилади 

Президент Александр Лукашенко шу ҳақдаги қонунни имзолади. 

Фото: REUTERS/Vasily Fedosenko

Беларус президенти Александр Лукашенко давлатга хиёнат қилган мансабдор шахсларга ўлим жазоси берилишини назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда «Пул первого» хабар берди. 

Мансабдор шахс ёки ҳарбий шахс томонидан содир этилган «давлатга хиёнат» учун ўлим жазоси билан бир қаторда, «терроризмни тарғиб қилиш», қуролли кучларни «обрўсизлантириш» ва «давлат сирларини ҳимоя қилиш талабларини бузиш» учун ҳам жиноий жавобгарлик жорий этилди. 

Беларус Европада ўлим жазосини қўллайдиган ягона давлатдир. Сўнгги ўн йил ичида бир неча одам қатл қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ўлим жазоси расмийлар томонидан сохта жиноий ишлар бўйича жавобгарликка тортилган мухолифатчиларга босим ва таҳдид сифатида қўлланилиши мумкинлигини доимо қайд этиб келади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид