Россия Украинага янги ракета зарбалари берди
Украина ОАВ Каспий денгизидан мамлакатнинг марказий ҳудудлари йўналиши бўйича ракеталар қайта учирилгани ҳақида хабар тарқатди.
Айни пайтда биринчи учирилган ракеталар натижалари ҳақида маълумотлар олинмоқда. Шундай қилиб, Днипро, Одесса шаҳри ва Одесса вилоятида портлашлар қайд этилди.
Россия ракеталари Винница, Тернопил ва Хмелницкий вилоятлари устида аниқланган. Днипропетровск, Миколайив ва Одесса вилоятларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлашда давом этмоқда.
Бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди. Россия томонидан Скадовск ҳудудидан ракета учирилиши қайд этилган. Одесса вилояти ва Павлоградда ҳаво мудофаа тизими ишлаб кетди.
Аввалроқ Запорижжя шаҳридаги турар жой биносига Россия ракета ҳужуми қурбонлари сони 10 кишига етганди.
2 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Украина назоратидаги Запорижжя шаҳрини ўққа тутди. Ракеталардан бири беш қаватли уйга келиб тушган, подъезд ва 10 дан ортиқ квартира вайрон бўлган.
Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, тинч аҳоли вакилларидан 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Володимир Зеленский Запорижжяга зарбага муносабат билдириб, «террорчи давлат украинлар учун ҳар бир кунни террор кунига айлантиришни хоҳлаши»ни айтди ва навбатдаги зарбани «ваҳшийлик» деб атаб, «ҳарбий жавоб» қайтаришни ваъда қилди.
Мавзуга оид
10:41
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
08:35
Евроиттифоқ Россиянинг соядаги флотига қарши санкциялар тайёрламоқда
07:50
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
17:58 / 11.11.2024