Зеленский Украинага берилган тунги зарбаларга муносабат билдирди
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, рақиб кучлари жавобгарликдан қочиб қутула олмайди
«Душман яна бир бор украиналикларни қўрқитишга уриниб, ўзининг аянчли тактикасига қайтган ҳолда 81 та ракета отди», деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский пайшанба куни эрталаб ўзининг Telegram-каналида.
«Босқинчилар фақат тинч аҳолини қўрқитиши мумкин. Уларнинг қўлидан келадиган нарса шу. Лекин бу уларга ёрдам бермайди», деди Украина президенти.
Улар қилган ишлари учун жавобгарликдан қочиб қутула олмайдилар, деди у. Зеленскийнинг сўзларига кўра, «Украинага амалга оширилган» тунги ҳужум камида 10 та вилоятида қайд этилган, қурбонлар ва ярадорлар бор.
Лвив вилоятида тунда Россия ракеталаридан бири турар жой ҳудудига келиб тушди. Зарба натижасида беш нафар фуқаро ҳалок бўлди. Аввалроқ Лвив вилояти ҳарбий маъмурияти раиси Максим Козицкий ўзининг Telegram-каналида тўрт нафар қурбонлар ҳақида маълум қилган эди: «Булар тўрт нафар ёши катта фуқаролар. Икки эркак ва икки аёл. Вайроналар тозаланмоқда, уларнинг остида бошқа одамлар ҳам бўлиши мумкин», — деди у.
Бундан олдин Киев мэри Кличко россияликларнинг янги ракета зарбалари ҳақида маълум қилганди.
Киевга янги ракета зарбалари берилди, Святошинский туманида навбатдаги портлаш қайд этилди, деб хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко Telegram’да.
Ҳодиса оқибатида турар жой биноларидан бирининг ҳовлисида автомашиналар ёниб кетган, икки жабрланувчи бор, улар касалхонага ётқизилган.
«Ракета ҳужуми туфайли энергетиклар пойтахтда электр таъминотини авариявий тўхтатишди. Ҳозирда истеъмолчиларнинг 15 фоизга яқини электр таъминотидан маҳрум», - деди Кличко.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024