Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11-12 март кунлари Тошкентдаги айрим кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади
12 март куни Тошкент шаҳрида “V International Tashkent Marathon” халқаро югуриш спорт мусобақалари ўтказилади.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг қарори билан 11-12 март кунлари пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланмоқда.
11 март куни соат 10:00 дан 12 март куни соат 16:00 гача:
Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
12 март куни соат 06:00 дан соат 14:00 гача:
- Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Ислом Каримов шоҳкўчаси – Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Афросиёб кўчаси – Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Шаҳрисабз кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Ойбек кўчаси – Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Нукус кўчаси – Ойбек кўчаси билан кесишган чорраҳадан Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
- Абдулла Қодирий кўчаси – Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳадан Абай кўчаси билан кесишган чорраҳагача.
Марафон ўтказиладиган ушбу кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади, аҳоли ўртасида жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Мавзуга оид
08:55 / 19.06.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
17:00 / 05.05.2026
Тошкентда оммавий югуриш тадбири: New Uzbekistan Annual Run–2026 марафони бўлиб ўтди
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026