Жаҳон | 07:30 / 10.03.2023
9494
1 дақиқада ўқилади

Swarovski компанияси Россияни бутунлай тарк этяпти

Swarovski илгари фақат Россиядаги фаолиятини музлатиб қўйганди, аммо энди бутунлай кетишга тайёр. Унинг Россияда 12 та дўкони бор.

Фото: Dreamstime

Россиядаги фаолиятини музлатиб қўйган, аммо бу давлат билан бизнес алоқаларини бутунлай узмаган Австриянинг Swarovski компанияси энди Россиядаги бизнесини бутунлай ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Swarovski бош директори Алексис Назард 10 март, жума кунги сонида чоп этиладиган Trend Австрия нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

У компаниянинг Россиядан кетишининг аниқ санасини айтмади, бироқ бу тартиб «барча амалдаги қонунлар, жумладан, иқтисодий санкциялар ва бошқа савдо чекловларига мувофиқ келишилган ҳолда» амалга оширилишини таъкидлади.

Россияда Swarovski 12 та филиал ва онлайн-дўкон очди, уларнинг иши Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли бостириб кириши бошланганидан кўп ўтмай тўхтатилди.

Swarovski кристаллар, заргарлик буюмлари, биллур ҳайкалчалар ишлаб чиқариш, синтетик ва табиий қимматбаҳо тошларга ишлов беришга ихтисослашган. Унинг асосий ишлаб чиқариш қувватлари ва бош офиси Австриянинг Ваттенс шаҳрида жойлашган.

Мавзуга оид