ССВ тизимида қатор раҳбар ходимлар ишдан олинди
ССВ ўз вазифасига масъулиятсиз ёндашган бир қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берди. Хусусан, «O‘zmedimpeks» МЧЖ директори, Болалар миллий тиббиёт маркази директори, вазирлик инвестиция бошқармаси бошлиғи ҳамда бошқа қатор масъуллар ишдан кетган.
Бугун, 11 март куни соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида вазирликнинг навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Танқидий руҳда кечган мажлисда тизимдаги қатор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар чуқур таҳлил этилди.
«Таъкидланганидек, юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, бу орқали фуқароларнинг тиббиёт тизимидан розилигини таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бироқ шунга қарамай, тизимда ечимини кутаётган масалалар, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар йўқ эмас.
Хусусан, соҳада бюрократик тўсиқлар, афсуски, ҳали ҳам учраб турибди. Айниқса, аҳолини сифатли дори-дармон воситалари, тиббий буюм ва жиҳозлар билан таъминлаш, тизимда ижро интизомини назорат қилиш борасида қатор муаммолар мавжуд.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш йўналишида халқаро инвестициялар жалб қилинишини мувофиқлаштириш, болалар тиббиётида илғор даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлар ҳам етарли даражада ташкил қилинмаяпти.
Бу эса соғлиқни сақлаш соҳаси бошқарув тизимида ҳануз замон талабларига мос, янгича фикрловчи, ташаббускор, муаммоли масалалар ечимига профессионал ва креатив ёндашадиган кадрлар етишмаслигини кўрсатмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Шундан келиб чиқиб, берилган топшириқ ва вазифалар ҳамда қўйилган талабларни ўз вақтида бажармагани сабабли «O‘zmedimpeks» МЧЖ директори А.Набиев, Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек, ўз йўналишида етарли натижа кўрсата олмагани боис вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Ғаниева ҳамда яна бир қатор масъуллар ҳам ишдан олингани маълум қилинди.
Йиғилишда вазир А.Иноятов тиббиёт тизимидаги ҳар бир раҳбар ўз вазифасига виждонан ёндашиши кераклигини алоҳида таъкидлаб, бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда соҳа олдида турган долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган Н.Расулов ўз лавозимидан озод этилди.
Вазирлик ҳайъат йиғилишида Н.Расулов ўтган давр мобайнида давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини жиҳозлаш ишларига инвестиция ва грант маблағларини жалб этиш ҳамда уларни ўзлаштириш билан боғлиқ ўз лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармай келгани қайд этилган.
«Бу ҳолат эса даволаш-профилактика муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ва шу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича президент топшириқлари етарли даражада таъминланмай қолишига олиб келган. Бундан ташқари, ушбу масъул ходим томонидан ички меҳнат тартиби қоидалари кўп бор бузилиш ҳолатлари кузатилган», дейди Юридик бошқарма бошлиғи Руслан Муҳаммадиев.
Шундан келиб чиқиб, Н.Расулов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
-
Politico: ЕИ ва Британия АҚШ билан савдо урушига тайёрланмоқда
Жаҳон | 17:59
Мавзуга оид
15:40 / 09.01.2024
Амрилло Иноятов янги лавозимда иш бошлади
21:23 / 04.01.2024
Соғлиқни сақлаш вазири яна ўзгарди
11:44 / 28.12.2023
Тошкентда Acibadem клиникаси очилади
14:02 / 22.12.2023