Амрилло Иноятов янги лавозимда иш бошлади
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланган.

Фото: Олий мажлис
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Шодиевич Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
2023 йилнинг сентябр ойида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил қилинганди.
Амрилло Иноятов 1979 йилда туғилган. 2001 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академиясида «Болалар юз-жағ жарроҳлиги» мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-текшириш лабораториясида бошлаган. 2006-2014 йилларда ушбу институтнинг «Хирургик стоматология» кафедраси ассистенти, мазкур кафедра мудири, Стоматология факултети декани вазифаларида ишлаган. 2014-2020 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиалининг Стоматология факултети декани, ушбу филиал директори, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият кўрсатган.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Амрилло Иноятов 2020 йил июлида Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган.
2020 йил ноябрдан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2022 йил декабрида соғлиқни сақлаш вазирига айланганди.
2023 йил 4 январ куни эса у вазирликдан кетгани, президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяровга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юклатилгани маълум бўлди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қиларди” — болакайни қутқарган ЙПХ инспектори ҳақида
Жамият | 15:35
-
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
Жамият | 15:07
-
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция бўйича ишни ёпишга чақирди
Жаҳон | 15:03
-
АҚШ Конгрессида Трампнинг рафиқаси визаси билан боғлиқ можаро юзага келди
Жаҳон | 14:54
Мавзуга оид

15:50 / 24.06.2025
Маҳмуд Истамов Адлия вазирлигига қайтди

14:37 / 17.06.2025
Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси иш бошлади

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:08 / 13.05.2025