Жаҳон | 09:02 / 13.03.2023
27406
3 дақиқада ўқилади

2023 йилги «Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Фото: Shutterstock

АҚШда 95-Америка киносанъати академияси мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Лос-Анжелесдаги Dolby театрида 2023 йилги «Оскар» ҳайкалчалари ўз эгаларига топширилди.

Ғолиблар:

  • иккинчи пландаги энг яхши актриса: Жейми Ли Кёртис, («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
  • иккинчи пландаги энг яхши актёр: Ке Ҳюи Куан («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
  • Энг яхши анимацион фильм: «Пиноккио Гилермо дел Торо»;
  • Энг яхши операторлик иши: «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ»;
  • Энг яхши саҳналаштирувчи рассом: «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ»;
  • Энг яхши костюмлар: «Қора пантера: абадий Ваканда»;
  • Энг яхши грим ва турмаклар: «Кит»;
  • Энг яхши қисқа метражли ўйин фильми: «Ирландча хайрлашув»;
  • Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм: «Болакай, Юмронқозиқ, Тулки ва От»;
  • Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм: «Филларни қарғовчилар»;
  • Энг яхши хорижий фильм: «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» (Германия);
  • Энг яхши ҳужжатли фильм: «Навалний»;
  • Энг яхши визуал эффектлар: «Аватар: сув йўли»
  • Энг яхши қўшиқ: Наату Наату «RRR: ёнимизда инқилоб куйламоқда» (Ҳиндистон)
  • Энг яхши мусиқа: «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ»
  • Энг яхши режиссёр(лар): Дениел Кван ва Дениел Шайнерт («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
  • Энг яхши актриса: Мишел Йео («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан»);
  • Энг яхши актёр: Брендан Фрейзер («Кит»)
  • Энг яхши фильм: «Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан».

Аввалроқ «Навалний» энг яхши ҳужжатли фильм сифатида «Оскар»ни қўлга киритгани хабар берилганди.

Лос-Анжелесдаги «Оскар»ни топшириш маросимида иштирок этган Юлия Навалная саҳнадан туриб, эрининг озод этилишига умид қилишини айтди.

Мавзуга оид