«МЮ» дарвозасига жавобсиз етти гол йўллаган «Ливерпул» бу турда АПЛнинг сўнгги ўриндаги жамоасининг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Ўтган турда «Арсенал»ни қийнаб қўйган бу жамоа бу ўйинда ҳам илк дақиқаларда ҳисобни очиши мумкин эди, аммо ҳимоячилардан қочиб кетган ва Алиссонни алдаб ўтган Уаттар ўткир бурчакдан аниқ зарба йўллай олмади. Лекин мезбонлар форварди бўлим ўрталарида ассистентлик маҳоратини намойиш этди ва Биллинг гол уришига ёрдамлашди.
Умуман олганда, бу ҳали натижани кафолатламасди, чунки ўтган турда «Арсенал» шу стадионда икки тўп фарқи билан ортда бора туриб, ғалабани илиб кетганди. Аммо «Ливерпул» бир ҳафта олдин голлар лимитини тўлдириб қўйгани маълум бўлди. Жамоа ҳатто пенальтидан фойдалана олмади. Афтидан, бу мавсумда илк бор 11 метрлик жарима зарбаси ишлаган қизиллар уни қандай ижро этишни унутишган - Салоҳнинг зарбаси ҳатто дарвоза соҳасига тўғри бормади. Якунда Клопп жамоаси «Тоттенҳэм»ни кучли тўртликдан сиқиб чиқариш ўрнига Робин Гуд ролини бажарди ва рақибга турнир жадвалининг охирги ўрнидан кўтарилиш учун уч очко тақдим этди.
«Шпорлар» ливерпулликларнинг совғасини қабул қилишди ва кичик инқироздан чиқиб олишди, жамоа сўнгги ҳафталарда Чемпионлар лигаси ва Англия Кубогини тарк этган, шунингдек ўтган турда «Вулверҳэмптон»га ютқазганди. «Тоттенҳэм» бу ўйинларнинг бирортасида гол урмаган, аммо шанба куни Кейн бу нохуш серияни тўхтатди ва мавсум бошидан буён саккизинчи бор бош билан дарвозани ишғол этди.
Мавзуга оид
«Иккинчи қават»дан берилган яна бир зарба билан Ҳарри 25 йил муқаддам Данкан Фергюсон томонидан ўрнатилган рекордни такрорлайди. Ҳозирча эса пенальтини аниқ ижро этиб, «Тоттенҳэм» тўпурари АПЛ тарихида олти мавсумда голлари сонини 20 тага етказган учинчи футболчига айланди. Бундай натижага эришганлар сафида Серхио Агуэро ҳам бор, Алан Ширерда эса бундай мавсумлар сони 7 та.
Афтидан, «Челси» ҳам инқироздан чиқиб олди. Бу асосан руҳий муаммолар билан боғлиқ эди, муваффақиятсизликлар юки футболчиларни ҳам, Грэм Поттерни ҳам босим остида қолдираётганди. Аммо жамоа аввалига «Лидс»ни минимал ҳисобда мағлуб этди, кейин Чемпионлар лигасида «Боруссия» тўсиғидан ўтилди ва энди бир йил олдин «Тоттенҳэм»ни тор-мор этганидан (4:1) буён қаторасига тўрт ўйинда мағлуб бўлган «Лестер»нинг мағлубиятли серияси беш ўйинга етказилди. Шу билан бирга, жамоада вазиятлардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар давом этмоқда.
Бу асосан Жоау Фелиш ҳақида, аввалига унинг зарбаси устунга тегди, кейин урган голи офсайд туфайли бекор қилинди, ниҳоят ҳисобни тенглаштирган Даканинг голидаги асосий айбдорлардан бири бўлди. Аммо «Челси»нинг бошқа футболчилари ўз даражасида ўйнамоқда. Футболчиларда ўзига ишонч юқори бўлмаганда бундай ғалаба голлари уриб бўлмайди. Гап Энцо Фернандеснинг парашют услубида ташлаб берган паси ва ҳужумни якунлаган Ҳаверц ҳақида бормоқда, у тўпни газонга туширмасдан дарвозабоннинг устидан ошириб тўрга йўллади.
«Кристал Пэлас» бош мураббийи Патрик Виейра «Арсенал»да ҳам, «Манчестер Сити»да ҳам юлдуз футболчи бўлган. Шундай экан, шанба кунги ўйин қандай натижа билан якунланса ҳам, у ўз собиқ жамоаларидан бирига ёрдам берган бўлиб чиқарди. Хосеп Гвардиола эса бир ўқ билан икки қуённи уришни кўзлади ва Чемпионлар лигасига куч сақлаш учун Де Брейне, Маҳрез ва Уокерни захира ўриндиғида қолдирди.
Биринчи бўлимни «шаҳарликлар» яхши ўтказа олмади. Вазият фақат танаффусдан кейин ўзгара бошлади ва «Сити» ўйинида ниҳоят кескинлик пайдо бўлди. Мезбонларни Гуаитанинг сейвлари қутқариб турди, аммо уни жамоадошлари ноқулай аҳволга тушириб қўйишди. Олисе жарима майдонида Гундўғанга фол ишлатди ва Ҳоланд икки «қуруқ» ўйиндан кейин гол уришда давом этди. Қаторасига учинчи турда рақиб дарвозалари соҳасига аниқ зарба бера олмаган «Пэлас»да жавоб қайтариш учун куч топилмади, турнир жадвалининг қуйи қисмига яқин жойлашган Виейра шогирдлари кейинги турда «Арсенал» меҳмони бўлади.
«Борнмут» (3:2) ва «Спортинг» (2:2) билан кечган триллер ўйинлардан кейин «канонирлар» ўз мухлисларининг асабларини синовдан ўтказмасликка қарор қилди. Гол офсайд туфайли бекор қилиндими? «Арсенал» бундай ёқимсиз ҳолатга айтарли эътибор қаратмади ва тезда рақибни нокаутга учратди. Ўйин масаласи Троссарнинг ассистентлик ҳет-триги туфайли биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлиб улгурди.
Белгиялик футболчи АПЛ тарихига бундай натижага танаффусгачаёқ эришган илк футболчи сифатида кирди. Троссар икки идеал узатма билан бошлади. Бурчак зарбаси ижро этилганида Габриэл Магальяйнснинг бошини топди ва ўйиндан — Габриэл Мартинеллини тўп билан таъминлади. Персонал бенефисини эса Эдегорга узатма билан якунлади. Ўйиннинг иккинчи бўлимида эътиборга молик воқеа — Габриэл Жезуснинг узоқ кутилган қайтиши бўлди. Форвард ЖЧ-2022 да жароҳат олганидан буён майдонга туша олмаётганди, энди мавсумнинг энг муҳим палласида Артетага унинг ёрдами керак бўлади.
Якшанба кунга келиб сўнгги ўринга тушиб қолган «Саутҳемптон» «Олд Траффорд»даги ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ VAR аралашуви туфайли бир киши кўп бўлиб ўйнай бошлади. Майдон марказида тўпга ўйнаган Каземиро инерция бўйича бутсаси тишлари билан рақиб оёғига зарба берди, арбитр эса мониторга таклиф этилгач, сариқ карточка қизилга айланди.
Бу ҳайратланарли ҳолат, чунки бразилиялик яримҳимоячи «Реал» сафида етти йил давомида бирор марта майдондан четлатилган, «МЮ»да эса бир мавсумнинг ичида иккинчи бор кийим алмаштириш хонасига барвақт йўл олмоқда.
Мавсумдаги иккинчи қизил карточка учун қўшимча дисквалификация (4 ўйин) жорий этилади ва у аввалгиси билан қўшиб ҳисоблаганда жами олти ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлмоқда. У АПЛнинг кейинги турларида «Фулҳэм», «Нюкасл», «Брентфорд» ва «Эвертон»га қарши ўйинларни ўтказиб юбориб, фақат апрел ойи ўрталарига бориб сафга қайтади. «Қизил иблислар» сафида бунақаси тўққиз йилдан буён кузатилмаганди — Неманья Видич ўйнаган даврдан буён. Эрик тен Ҳаг жамоаси бир киши кам ҳолатда ғалаба қозониши ҳам, ютқазиши ҳам мумкин эди. Бир томондан Бруну Фернандешнинг зарбаси устунга тегди, бошқа томондан дарвоза тўсини мезбонларни ҳам голдан сақлади. Шу билан бирга Де Хеа майдон марказида ҳимоячилардан қочиб кетган Уолкоттнинг зарбасини бартараф этди.
Қаторасига беш турда ғалаба нелигини билмаган «Ньюкасл» (=3-2) Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўриндан тушиб кетди, аммо «қарғалар»да икки захира ўйини бор. «Вулверҳэмптон» устидан ғалаба — орзуга эришиш йўлидаги катта қадам бўлди. Ўйиндаги асосий воқеа эса — Эдди Ҳау мавсум бошидан буён илк бор жамоа етакчиларидан бири Альмиронни захирада қолдириши бўлди. Иккинчи бўлимда у билан деярли бир вақтда майдонга туширилган «бўрилар» сафидаги «жокер» Ҳванг Ҳи Чҳанг бир дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди. Аммо ўйиндаги сўнгги сўзни барибир парагвайлик футболчи айтди, «Тоттенҳэм» билан орадаги фарқ тўрт очкогача қисқарди.
«Реал» ўйинни Хоселудан гол ўтказиш билан бошлади. Бу форвард мадридликлар дарвозасини саккизинчи бор ишғол этди ва XXI асрда қайд этилган кўрсаткичлар бўйича Это'О билан тенглашиб олди. Рекорд эса ўз ҳисобига 18 гол ёзиб қўйган Мессига тегишли, албатта, бу натижага етиб олиш қийин, аммо Хоселу ҳозирги натижаси билан ҳам фахрланса бўлади.
Лекин «Эспаньол» устунлигини сақлаб қола олмади ва меҳмонларнинг тезкор голи чемпионларни фақат ғазаблантирди, Винисиус Жуниор ўз солоси билан ҳисобни тенглаштирди. Бўлим давомида босим ошириб борилди ва Тшуамени «шведка» услубида тўпни Эдер Милитаонинг бошига етказиб берди. Афтидан, Карло Анчелотти жамоаси Бензема йўқлигида ҳам маромида ўйнай бошлади.
Винисиус эса 19 гол билан жорий мавсумдаги энг кўп гол урган (барча турнирлар доирасида) бразилияликка айланди, у жароҳат олган Неймарни ортда қолдирди. Шу билан бирга, «Реал» форвардининг сариқ карточкалари сони саккизтага етган ва бу креатив футболчи учун ажабланарли статистика ҳисобланади.
Мальорка – Реал Сосьедад 1:1 Голлар: 0:1 – 3 Фернандес, 1:1 – 50 Ли Кан Ин.
Четлатиш: Мерино (90, РС).
Яқингача таъқибчиларини катта фарқ билан ортда қолдириб борган «Реал Сосьедад» бир ойдан буён ғалаба нелигини билмаяпти. Натижада — жамоа нафақат тўртинчи ўринга тушиб кетди, балки ЕЧЛга йўлланма берувчи квартетдаги ўрнини ҳам йўқотиши мумкин. Бу турда баскларга тезкор гол ҳам ёрдам бермади, чунки мудофаадаги қўпол хато Ли Кан Ин жавоб голини уришига олиб келди. Қўшимчасига ўйин охирида «Реал Сосьедад» майдон марказидаги муҳим фигурасидан айрилди. Ўз жамоаси жарима майдони атрофида тўпни йўқотган Мерино уни қайтариб олишга ҳаракат қилиб, рақиб оёғига бутсасининг ост қисми билан зарба берди ва майдондан четлатилди.
Сан-Себастьяндагилар учун юпанч — жамоани таъқиб қилиб келаётган «Бетис» ҳам дуранг ўйнаши бўлди. Андалусияликлар бу турда ўз рақобатчиси билан учрашди, шундай экан бу натижа ҳеч бир томонни қониқтирмайди. Иккинчи бўлимда жавоб голини урган «Вильярреал» орадаги 4 очколик фарқни қисқартира олмади, «сариқ субмариналар» ва тўртинчи ўрин орасидаги фарқ эса етти очкони ташкил этмоқда. «Бетис» сафидаги голларини 35 тага етказган Борхи Иглесисас клубнинг ла лига тарихидаги тўпурарлари қаторида ўнинчи ўринга чиқиб олди. Мануэл Пеллегрини жамоаси «Реал Сосьедад»ни апрел охирига қадар узоқлаштириб юбормаслиги талаб этилади, ўшанда басклар Севильяга ташриф буюради. Гап шундаки, Испанияда очколар сони тенг келган тақдирда, муҳим кўрсаткич ўзаро ўйинлардаги натижа ҳисобланади, «Бетис» эса биринчи даврадаги ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган.
«Барселона»да Левандовски сафга қайтди, аммо, афтидан, пауза вақтида у гол сезиш қобилиятини йўқотиб қўйган. Поляк ҳужумчиси дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва дарвозабон билан дуэлни бой берди. Лекин йил бошидан буён 12 (7+5) самарали балл йиғган Рафинья қаторасига иккинчи ўйинда гол урди, унинг бу голи аввалига хатолик туфайли бекор қилинганди. Вазиятга VAR аралашди, чунки бу ҳужум давомида офсайдда қолиб кетган Ферран Торрес эпизодга таъсир кўрсатмаганди.
Бироқ каталонлар жамоаси ҳимоясида муаммолар сақланиб қолмоқда. Кунде яна қўпол хатога йўл қўйди, фақат Беренгернинг ноаниқ зарба бериши жамоани голдан қутқариб қолди. Ўйин охирида эса ҳимоя чизиғи қаттиқ хатога йўл қўйди - Иньяки Уильямс Бальде ва Кристиансенни қувиб ўтиб, тўпга етиб олди ва дарвозани ишғол этди. «Сан-Мамес» хурсандчиликдан портлади, аммо бир дақиқа ўтмай арбитр мониторга йўл олганида хурсандчилик ўрнини ҳуштакбозлик эгаллади.
Рефери ҳужум бошланиш босқичида тўп Муниаиннинг қўлига текканини қайд этди ва голни бекор қилди. Аммо «Атлетик» учун асосий драма қўшиб берилган дақиқаларда бўлди, Нико Уильямс акасининг узатмасидан кейин дарвозабон ҳудудида туриб дарвозани ишғол эта олмади, унинг зарбасини Тер Штеген қайтариб қолди. Кўк-анорранглилар ўзининг севимли 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва класикога бир ҳафта қолганида «Реал» билан орадаги 9 очколик фарқни сақлаб турибди.
«Эвертон» Шон Дайч бош мураббийликка тайинланганидан буён 3 ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. АПЛда бу даврда бошқа ҳеч бир жамоада бундай натижа бўлмаган.
«Астон Вилла» ҳужумчиси Уоткинс қаторасига 4 сафар ўйинида гол урди. Бу бирмингемликлар жамоасида 1998 йилдан буён қайд этилган илк шундай серия, ўтган аср охирида бундай натижага Дуайт Йорк эришганди.
«Реал» ўзи ҳисобда ортда борган ўйинларида вазиятни ўзгартириб, 10 очко жамғарган. Ла Лигада бу кўрсаткич бўйича фақат «Жирона»да яхшироқ натижа (12).
«Тулуза» ҳужумчиси Даллинга 10 гол урди. У кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши нидерландиялик тўпурар бўлиб турибди.
Ла лигада «Севилья» яримҳимоячиси Окампос пенальтидан 10 гол урди. Бу асрда у андалусияликлар жамоасида фақат Кануте (13) ва Негредо (11)дан ортда.
Уилл Стилл «Реймс»га бош мураббий этиб тайинланганидан буён қаторасига 17 ўйинни мағлубиятсиз ўтказди. Бу жорий асрда кучли бешликда Тито Вилланова «Барселона»да қайд этган сериядан кейинги энг яхши кўрсаткич.
«Анже» 21 бор мағлуб бўлди — бу клубнинг лига 1 даги энг ёмон натижаси такрорланишидир.
«Наполи»нинг Италия чемпионати жорий мавсумидаги голларининг 51 фоизи (84 тадан 43 таси) Кварацхелия ва Осимҳен иштирокида урилган.