Россияликлар томонидан ўлдирилган асирга Украина Қаҳрамони унвони берилди
Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, асирликда отиб ташланишидан олдин «Украинага шон-шарафлар» сўзларини айтган Александр Мациевский абадий хотирада қолади.
Украина президенти Володимир Зеленский 12 март, якшанба куни Россия кучлари томонидан асирга олинган ва қуролсиз отиб ўлдирилган Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси Александр Мациевскийга вафотидан кейин Украина Қаҳрамони унвонини берди. 6 март куни ижтимоий тармоқларда ҳарбий асирнинг қатл этилиши акс этган резонансли видео пайдо бўлди. Ёзувда ҳарбий хизматчи «Украинага шон-шарафлар» дейди, шундан сўнг автоматдан ўқ овози эшитилади.
«Бугун мен Александр Мациевскийга Украина Қаҳрамони унвонини бердим. Аскарга, барча украиналиклар танийдиган инсонга. У абадий эсда қолади. Жасорати, Украинага ишончи ва «Украинага шон-шарафи учун!» - деди Зеленский.
Аввалроқ Украина Хавфсизлик хизмати ўзининг Telegram-каналида фото ва видеоматериалларни қайта ишлаш, қариндошлар билан мулоқот қилиш ва суд-портрет экспертизасидан сўнг отиб ўлдирилган асирнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлганини маълум қилганди. Мациевский Александр Игоревич Черниҳив вилояти 119-алоҳида бригадаси 163-батальони мергани бўлган.
«У чинакам Қаҳрамон, ҳатто ўлимга тик қараб, бутун дунёга украиналиклар характери ва қатъиятини кўрсатиб берди, - деди Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк жангчининг ўлимига изоҳ бериб. - Биз унинг ўлимида қатнашганлар муносиб жазога тортилишини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз».
Украина Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Александр Мациевский 2022 йил март ойида ҳарбий хизматга чақирилган. Декабрь ойининг охиридан бери у Донецк вилоятидаги Красная Гора қишлоғи яқинида бедарак йўқолган деб ҳисобланган. Украина махсус хизмати Мациевский 2022 йил 30 декабрда отиб ташланганини аниқлади. Унинг жасади 2023 йил февралида уйга қайтарилган.
Ҳозирда Украина Хавфсизлик хизмати бош прокурор процессуал раҳбарлиги остида ушбу ҳарбий жиноятни содир этган россиялик ҳарбий хизматчиларни аниқлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Уларга нисбатан Украинада уруш қонунлари ва одатларини бузганлик ҳақидаги жиноий модда бўйича терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024