Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Вазирлар маҳкамаси мудофаа учун 500 млрд гривнадан ортиқ маблағни маъқуллади
Украина Вазирлар маҳкамаси 13 март куни давлат бюджети харажатларини 537 миллиард гривнага (13,5 миллиард евро) ошириш бўйича қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, маблағлар мудофаа мақсадларида ишлатилади.
Украина президенти Володимир Зеленский кечки мурожаатида таъкидлаганидек, Вазирлар маҳкамаси Олий Радага ўзгартиришларни маъқуллашни таклиф қилди. Бу пуллар армияни молиялаштириш, жиҳозлар, жумладан, учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олишга сарфланади.
Мурожаатда Зеленский қишлоқ хўжалиги соҳаси манфаатлари йўлида миналардан тозалашни тезлаштириш зарурлигини ҳам таъкидлаган. Тахминан 170 минг квадрат километр майдонда миналар ва портламаган снарядлар қолмоқда, деди у.
Украина етакчисининг қўшимча қилишича, мамлакат шарқидаги ҳарбий вазият «жуда оғир». Белоҳиривка ва Маринка, Авдиивка ва Бахмут, Вуҳледар ва Каменка, шунингдек, бир қатор бошқа жойларда «келажагимиз қандай бўлиши» ҳал қилинмоқда, дея таъкидлади Украина президенти.
Мавзуга оид
09:24 / 20.06.2026
Зеленский Полшанинг энг олий орденидан маҳрум этилди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026