Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «махсус ҳарбий операция»ни «обрўсизлантирганлар» фуқароликдан маҳрум қилинади
Тузатишлар Россия фуқаролигидан давлатга хиёнат ва «махсус ҳарбий операция»ни «обрўсизлантириш» учун маҳрум этишни таклиф қилади, деди Константин Затулин.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бўйича Давлат думаси қўмитаси томонидан қабул қилинган «Фуқаролик тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар давлатга хиёнат ва «махсус ҳарбий операция»ни «обрўсизлантириш» учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилишни назарда тутади. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Константин Затулиннинг сўзларига кўра, депутатлар «бундай тузатишларни» кўриб чиқяпти. Reuters агентлигининг 15 март, чоршанба куни Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб эслатишича, 2022 йилда 691 мингдан ортиқ киши Россия фуқаролигини олган, уларнинг деярли ярми МДҲ давлатларидан келган.
2022 йил 5 апрелдаги қонун лойиҳасида фуқароликдан маҳрум қилиш, шу жумладан террористик характердаги жиноятлар, давлатга қарши оғир жиноятлар, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши, ҳужжатларни қалбакилаштириш соҳасидаги жиноятлар учун ёки фуқаронинг илтимосига биноан фуқароликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Ўзгартиришлар Россия фуқаролигига қабул қилинганда 20 дан ортиқ тоифадаги шахсларга қўйиладиган талаблар сонини қисқартиради, шунингдек, Россия паспортини олишнинг соддалаштирилган тартибига эга бўлган шахслар тоифасини аниқлаш бўйича президентнинг ваколатларини кенгайтиради.
Хусусан, Россияда доимий яшовчи Беларус, Қозоғистон, Молдова ва Украина фуқароларига нисбатан соддалаштирилган тартиб ҳуқуқини тиклаш таклиф қилинмоқда.
Бундан олдин Россияда Украинага қарши ҳарбий тажовуз иштирокчиларини «обрўсизлантириш» ва улар ҳақидаги «фейклар» учун энди 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши хабар қилинганди.
14 март куни Россия Давлат думаси учинчи, якуний ўқишда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар ва Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларни маъқуллади. Энди Россия армиясини «обрўсизлантириш» учун моддалар нормалари ёлланма аскар бўлган кўнгиллиларга ҳам тегишли.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 20.3.3-моддаси «РФ Қуролли Кучлари учун вазифаларни бажарадиган кўнгилли тузилмалар, ташкилотлар ёки шахсларни обрўсизлантириш учун жавобгарлик» билан тўлдирилди. Унга нисбатан жарималар ўзгаришсиз қолади: фуқаролар учун 50 минг рублгача ва юридик шахслар учун 500 минг рублгача. Ушбу моддада бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда жиноий жазо назарда тутилади.
Кўнгиллилар ва ёлланма аскарларга ҳам Жиноят кодексининг 207.3-моддаси – армия ҳақидаги «фейк»ларни тарқатиш нормалари қўлланади. Ушбу модданинг биринчи қисмидаги энг юқори жазо - колонияда озодликдан маҳрум қилиш - 3 йилдан 5 йилгача оширилди. Иккинчи ва учинчи қисмлар учун энг юқори жазо ўзгаришсиз қолди - мос равишда 10 ва 15 йил қамоқ. 5 миллион рублгача жарима ҳам назарда тутилган.
Жиноят кодексининг 280.3-моддасига – «Армияни обрўсизлантириш»га оид ўзгартиришлар киритилди. Унинг биринчи қисми учун жазо 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, иккинчи қисми учун (хавфли оқибатларга олиб келган қайта обрўсизлантириш) 5 йилдан 7 йилгача оширилди.
Мавзуга оид
14:41 / 31.12.2025
Актёр Жорж Клуни ва унинг оиласи Франция фуқаролигини олди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025