09:12 / 16.03.2023
3516

Испания Украинани қурол ва ҳарбийларни ўқитиш билан қўллаб-қувватлайди

40 дан ортиқ давлат иштирокида бўлиб ўтган Украина мудофааси бўйича («Рамштайн» формати) алоқа гуруҳи йиғилишида Испания Украинани қурол-яроғ, ҳуманитар ёрдам ва украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш орқали қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади. 

Фото: AP

Яқин келажакда Мадрид Киевга Leopard 2А 4 русумли олтита жанговар танкни, кейинроқ эса яна тўрттасини жўнатади, деди мудофаа вазири Маргарита Роблес. 

14 март куни Испания ушбу ускунани бошқарадиган ва уларга хизмат кўрсатадиган 55 нафар украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлашни якунлади. 

Бундан ташқари, Украина М-113 ТОА бронетранспортёрларининг янги партиясини олади, дея қўшимча қилди Роблес.

Аввалроқ ғарб давлатлари Украинага янги ҳарбий ёрдам ҳақида эълон қилганди.

15 март куни видео-конференция орқали Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳининг «Рамштайн» форматидаги 10-йиғилишда 40 дан ортиқ давлат иштирок этди. 

Унинг якунида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Швеция Киевга ўнта Leopard 2 танки ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари топширишини маълум қилди. У қайси комплекслар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади. Февраль ойида Стокҳолм Hawk ва IRIS-T тизимлари Украинага ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top