Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойида Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефти етказилади
Маҳсулот Қозоғистон орқали етказиб берилади.
Қозоғистоннинг «ҚазТрансОйл» компанияси март ойида Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини ташишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Кazinform.
Компания матбуот хизмати маълумотига кўра, Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефт етказиб бериш жадвали мавжуд.
Маълум қилинишича, март ойида «ҚазТрансОйл» Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини етказиб беради.
Нефт «Омск - Павлодар - Чимкент - Шағир» нефт қуйиш станцияси (темир йўл цистерналарига юклаш) орқали ташилади.
2023 йилда «ҚазТрансОйл» магистрал нефт қувурлари тизими орқали Ўзбекистонга Россия нефти транзитининг умумий режалаштирилган ҳажми 250 минг тоннани ташкил этади.
Мавзуга оид
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
20:34 / 10.07.2026