Танзила Норбоева Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси ўринбосари билан учрашди
Мулоқот чоғида икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиш ва фикр алмашишни давом эттиришга келишиб олинди.
17 март куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Олий Мажлис ва Жогорку Кенеш ўртасида ҳамкорлик бўйича парламенлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси ўринбосари Нурланбек Азигалиев бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Мулоқот чоғида парламентлараро ҳамкорлик динамикаси, уни истиқболда янада жадаллаштириш, бунда ҳали ишга солинмаган имкониятлардан фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Сенат раиси Қирғизистон Жогорку Кенеши билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни давом эттиришга ва ўзаро манфаатли икки томонлама муносабатларнинг мавжуд салоҳиятини максимал даражада оширишга қатъий эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди.
«Икки мамлакат парламентларининг ҳозирги босқичдаги асосий вазифаси юқори даражадаги икки томонлама келишувларни амалга оширишда кўмак ва қўллаб-қувватлашни кўриб турибмиз. Парламентларимиз ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Парламентлараро комиссия ўзига билдирилган умидларни оқламоқда. Ўйлайманки, парламентларимиз кўмаги ва комиссия фаолияти билан биз аниқ натижаларга эришишимиз мумкин. Шу нуқтаи-назардан комиссиянинг йиғилиши кун тартиби томонлар учун долзарб бўлган сиёсий, иқтисодий, трансчегаравий, минтақавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини қамраб олган».
Ўз навбатида Нурланбек Азигалиев Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда сўнгги йилларда шиддат билан ривожланаётган парламентлараро алоқалар муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.
«Биз ҳамкорликни бундан кейин ҳам кенгайтиришдан манфаатдормиз. Тўғри таъкидлаб ўтганингиздек, ўзаро муносабатлар нафақат парламентлар ўртасида балки, қўмиталараро ҳам алоқаларни мустаҳкамлаш зарур. Парламентларимиз мулоқоти нафақат мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли муносабатларни кенгайтиришга балки, икки давлатнинг барча муҳим йўналишларда ҳамкорликдаги ҳаракатларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш йўлида қонунчиликни такомиллаштиришда муҳим омил бўлади».
Учрашув якуни бўйича икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиш ва фикр алмашишни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024