Жаҳон | 17:09 / 18.03.2023
10257
2 дақиқада ўқилади

Пригожин: Май ойининг ўрталарига бориб, ХҲК яна 30 минг жангчини ёллайди

Фото: Reuters

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) асосчиси Евгений Пригожиннинг айтишича, у май ойи ўрталарига қадар бўлинмалардаги жангчилар сонини «тахминан 30 мингга оширишни» режалаштирмоқда

Пригожиннинг изоҳи унинг матбуот хизматининг Telegram’ида эълон қилинган. ХҲК эгасининг қўшимча қилишича, кунига ёлланган ходимларнинг ўртача сони - «ҳозирда фаол ўсиш борлиги сабабли 500 кишидан 800 кишигача».

Бундан олдин Пригожиннинг матбуот хизмати Россия ОАВдан бирининг президент Владимир Путин ва РФ Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев «Вагнер гуруҳи» келажаги ҳақида гўёки муҳокама ўтказгани тўғрисида изоҳ бериш учун юборган «сўровига» жавобни эълон қилганди.
 
Патрушев Путинга «бир ярим ой ёки икки ой ичида «Вагнер»дан ҳеч нарса қолмаслигини» айтган ушбу «муҳокама» ҳақидаги маълумотлар Россия ва Украинанинг Telegram-каналлари орқали тарқалди. Пригожин бу каби музокаралар ҳақида эшитмаганлигини айтиб, «матбуотга изоҳ бериш сўровига» жавобан аудиоёзувни эълон қилди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Пригожин ахборот операцияси учун «тил бириктириш» ҳақидаги хабарни тўқиб чиқарган бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, Патрушев Россия Мудофаа вазирлиги ва Бош штабга қарши кузатилган кампанияларидан сўнг Пригожиннинг навбатдаги нишонига айланиши мумкин, дейди экспертлари. 

Мавзуга оид