Жаҳон | 20:26 / 23.03.2023
10268
1 дақиқада ўқилади

Финландия президенти мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги қонунни имзолади 

Энди НАТОга аъзо бўлган 30 та давлат буни маъқуллаши талаб этилади. 

Фото: Getty Images

Финландия президенти Саули Ниинистё мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги қонунни имзолади. 

1 март куни Финландия парламенти НАТОга кириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Лойиҳани 184 нафар депутат «маъқуллади», 7 нафари «қарши», 1 нафари «бетараф» овоз берди, яна 7 нафар депутат қатнашмади. 

2022 йил май ойида Швеция ва Финландия НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширишини расман эълон қилди. Аввалги бетарафлик сиёсатидан воз кечиш қарорига Россиянинг Украинага бостириб кириши сабаб бўлди. 

Энди Финландиянинг НАТОга кириши учун альянсга аъзо бўлган ўнлаб давлатлар ариза берувчининг аризасини қўллаб-қувватлаши керак.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иккала давлат ҳам «НАТОга бажонидил қабул қилиниши» мумкинлигини айтган эди. Бироқ бу жараён альянснинг мавжуд 30 аъзоси ўртасида якдилликни талаб этади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид