ЖАР Россия билан Путинни ҳибсга олиш бўйича Ҳаага ордери юзасидан маслаҳатлашмоқчи
ЖАР ҳукумати Россия президентини ҳибсга олиш ордери билан боғлиқ кейинги қадамлар тўғрисида қонуннинг тегишли бандларини ўрганиб, Россия расмийлари билан маслаҳатлашгандан сўнг қарор қабул қилади, деди ТИВ раҳбари Пандор.
Жанубий Африка Республикаси ҳукумати август ойида BRICS саммити учун ушбу мамлакатга келишни режалаштирган Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан ордер берилганини муҳокама қилади. Бошқа нарсалар қаторида, ЖАР бу масалани Россия томони билан муҳокама қилиши керак, деди 22 март, чоршанба куни ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Наледи Пандор, унинг сўзлари маҳаллий ОАВ, хусусан, SAfm News томонидан келтирилган.
SABC News журналисти Софи Мокоена Twitter'да Пандоранинг баёнотидан парча қолдирди. Вазир вазирлар маҳкамаси Жанубий Африка қонунчилигининг тегишли қоидаларини кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади. «Бундан ташқари, биз вазирлар маҳкамаси сифатида, шунингдек, Россиядаги ҳамкасбларимиз билан олдинга йўлни аниқ белгилаш учун муҳокамалар ўтказишимиз керак», деди у.
Владимир Путин 2023 йил август ойида ЖАРда бўлиб ўтадиган BRICS саммитига таклиф қилинди. 19 март куни ЖАР президентининг матбуот котиби мамлакат расмийлари ХЖС қарорини эътиборга олганини айтди. Претория ҳукумати «ўзининг қонуний мажбуриятларини билади» ва саммит олдидан «тегишли манфаатдор томонлар билан» ҳамкорлик қилади, дея қўшимча қилди у.
Халқаро жиноий суднинг қарорлари уни 1998 йилда ташкил этган халқаро шартнома - Рим статутини имзолаган давлатлар учун мажбурийдир. Гап 123 та давлат, жумладан Европанинг барча мамлакатлари, Жанубий Америка, шунингдек, Тожикистон, Жанубий Африка, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси ва Нигерия ҳақида бормоқда. Бироқ, улар орасида Қўшма Штатлар ҳам, Россия ҳам йўқ.
Халқаро жиноий суд Путинни ҳибсга олишга ордер бергани ҳақида 17 март куни ХЖС сайтида хабар берилган. Суд Россия президентини ҳарбий жиноятларда, хусусан, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран депортация қилишда гумон қилмоқда.
Путин «ушбу жиноятлар учун бевосита, бошқа шахслар билан биргаликда ёки бошқа шахслар орқали, шунингдек, ушбу ҳаракатларни содир этган фуқаролик ва ҳарбий хизматчилар устидан тегишли назоратни амалга оширмагани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024