Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
40 та йирик корхона ва банкдаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилади — президент топшириғи
Навоий ва Олмалиқ комбинатлари, Металлургия комбинати, «Ўзтелеком», Миллий банк, Саноатқурилишбанк каби корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 24 март куни давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда давлат раҳбарининг қарори билан хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унда учта йўналишда – акция, кўчмас мулк ва IPO бўйича хусусийлаштириш режалари белгиланган.
Биринчидан, 1 мингта корхонадаги давлат акция пакетлари сотувга чиқарилади.
Иккинчидан, 1 мингта кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга қўйилади. Уларда 600 гектар ер ва 1 миллион квадрат метрли бино-иншоотлар мавжуд. Энг муҳими, инфратузилма билан таъминланган ва аҳоли пунктларига яқин.
Ушбу объектларни сотишни тезлаштириш учун мулкларни сотишга тайёрлаш муддати ҳозирги 80 кундан 48 кунга қисқартирилади. 2 минг квадрат метргача бўлган объектларни тадбиркорларнинг мурожаати асосида тўғридан-тўғри савдога чиқаришга рухсат берилади.

Учинчидан, 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилади. Жумладан, илк бор Навоий ва Олмалиқ комбинатлари, Металлургия комбинати, «Ўзтелеком», Миллий банк, Саноатқурилишбанк каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади. Бунда аҳолига акцияларни тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти яратилади. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради.
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур дастур самарасида жорий йилда 13 триллион сўм тушум таъминланади, 3 мингта янги корхона ташкил этиш ва 50 мингта иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади.
Хусусийлаштириладиган давлат мулклари имкониятини аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида тарғибот қилиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда уларга кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди. Йирик давлат компанияларини капитал бозорига олиб чиқиш, инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
17:36 / 15.06.2026
Uzbekistan Airways акцияларининг 20 фоизи йил якунигача халқаро IPO орқали сотилади
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
21:42 / 12.06.2026