Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Оёқ қўйишга жой йўқ” – Сариосиёдан Термизга диққинафас бўлиб кетаётган поезд йўловчилари (видео)
Ижтимоий тармоқларда Сариосиё–Термиз йўналишидаги поездда тиқилинчда кетаётган йўловчилар акс этган видео тарқалди. Масъулларга кўра, ҳолат 22 март куни кечки қатновда юзага келган. Фуқароларнинг бориб-қайтиши учун 4 та плацкарт вагон ажратилган.

Фото: Видеодан кадр
24 март куни ижтимоий тармоқларда Термизга қараб кетаётган поезддаги ҳолат бўйича видео эълон қилинди. Унда кўплаб одамлар тик туриб, диққинафас бўлиб кетаётганини кўриш мумкин.
“Бу Сариосиё-Термиз йўналишидаги поезд экан. Сурхон аҳолиси учун битта рейсга атиги 4 та вагон қўйилибди. У ҳам плацкарт эмиш. Видеода кўринганидек оёқ қўйишга жой йўқ”, дейилади видеога берилган изоҳда.
Вазият юзасидан изоҳ олиш учун Kun.uz “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ билан боғланди. АЖ матбуот котиби Мирзо Муротовнинг маълум қилишича, ҳолат 22 март куни соат 17:39 да жўнайдиган 6377-сонли Сариосиё–Термиз шаҳарлараро йўловчи поездида юзага келган.
Унга кўра, бунга 5 кунлик дам олиш кунларида йўловчиларнинг темирйўл транспортига бўлган талаби ортгани, Термиз шаҳрига ўқишга ва ишга қайтиши керак бўлган талаба ва ўқувчилар кўп миқдорда тўпланиб қолгани сабаб бўлган.
«Бу вагон плацкарт бўлгани билан йўловчилар унда ўтириб кетишади, шу бир куни талабалар ҳам, оддий йўловчилар ҳам кўп бўлган ва ўриндиқларга сумкаларини қўйишган. Шу боис, ўтиришга жой топилмаган. Байрамлардан бошқа кунлари бу поездларда одам кам бўлади. Йўлкира ҳам таксилардан анчагина арзон. Байрам кунлари машиналар йўлкирани оширишади. Шу боис поездга кўпроқ одам чиққан», дейди Муротов.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, жой билан таъминланмаган йўловчиларга чегирмали чипталар расмийлаштирилган.
Таъкидлаш жоиз, Термиз–Сариосиё–Термиз йўналишида шаҳарлараро йўловчи поезди ҳар куни 3 маротаба қатновни амалга оширади. Бу поезд 4 та вагондан иборат бўлиб, бир марталик қатновда 320 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга. 22 март кунги тиқилинч ҳолатида белгиланган қувватдан ортиқча йўловчи ташилгани тахмин қилинмоқда. Бу бўйича расмий маълумот тақдим қилинмади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

21:42 / 18.06.2025
Қўшмачи “проводник”: поезд купеси ишратхонага айлантирилгани аниқланди

09:53 / 17.06.2025
Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

11:51 / 13.06.2025