Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томас Тухель - «Бавария» бош мураббийи
Мюнхен клуби истеъфога чиқарилган Юлиан Нагельсманн ўрнига янги бош мураббий номини эълон қилди.
Фото: Picture Alliance
«Бавария» клуби расмий сайти хабарига кўра, Томас Тухель жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлаган. Германиялик 49 ёшли мутахассис билан 2025 йилнинг ёзига қадар келишув имзоланди.
Тухель ҳозирга қадар «Майнц», «Боруссия» Дортмунд, «ПСЖ» ва «Челси» клубларида ишлаган.
Клуб бошқарув кенгаши раиси Оливер Канн, спорт директори Ҳасан Салихамиджич ва жамоа президенти Герберт Ҳайнернинг қарорига кўра, Тухель Мюнхен жамоасида иш бошлаган.
Қайд этиш жоиз, «Бавария» Тухель қўл остидаги дастлабки учрашувда 1 апрель куни ўз уйида принципиал рақиби «Боруссия» Дортмундга қарши майдонга тушади. ЕЧЛ 1/4 финалида эса жамоани «Манчестер Сити» кутиб турибди.
Маълумот учун, Тухель мураббийлик фаолияти давомида 10та совринга эга чиққан, хусусан ЕЧЛ бош соврини ва УЕФА Суперкубогида зафар қучган.
Мавзуга оид
04:10 / 16.04.2026
«Реал» турнирни тарк этди, «Арсенал» яримфиналда. Кун ўйинлари
09:55 / 12.04.2026
Ямалда – юбилей, «Бавария»да – рекорд, Шомуродовда – дубл. Кун ўйинлари
07:51 / 08.04.2026
«Реал» Мадридда ютқазди, «Арсенал» ғалаба билан қайтди. Кун ўйинлари
10:19 / 19.03.2026