Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони бир йил ичида 64 фоизга ошди
2022 йилда Европа Иттифоқининг 27 давлатида 900 мингга яқин бошпана сўраб мурожаат қилинган, бунда асосан, Сурия ва Афғонистон фуқаролари бошпана сўраган. Шунингдек, Европа Иттифоқида Украинадан келган 4,3 миллиондан ортиқ қочқин бор.
Фото: Shutterstock
Европа Иттифоқида бошпана сўраб мурожаат қилганлар сонининг сезиларли ўсиши қайд этилди. Люксембургдаги Европа статистика бошқармаси (Евростат) 23 март, пайшанба куни маълум қилишича, 2022 йилда Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатда 881 200 та дастлабки бошпана сўраб мурожаат қилинган. Бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 64 фоизга кўп: 2021 йилда бу кўрсаткич 537,4 мингга яқин аризани ташкил этган.
Шу билан бирга, Евростат 2015-2016 йиллардаги кенг кўламли қочқинлар тўлқинини эсга олди, ўшанда йилига 1 миллиондан ортиқ бошпана сўрови берилган.
2013 йилдан буён барча йиллардагидек, аризаларнинг аксарияти Сурия фуқаролари томонидан юборилган. Сурияликларнинг дастлабки аризалари сони деярли 132 000 тани ташкил этди, бу Европа Иттифоқидаги бошпана сўраб мурожаатларнинг 15 фоизига тўғри келади. Иккинчи ўринда Афғонистон (13 фоиз), учинчи ўринда Венесуэла ва Туркия (ҳар бири 6 фоиз).
Барча аризаларнинг чорак қисми (217 735 та) Германияда, 16 фоизи Францияда, 13 фоизи Испанияда, 12 фоизи Австрияда ва 9 фоизи Италияда топширилган. Аризалар ва аҳоли сони бўйича нисбатда энг катта кўрсаткич Кипрда, кейин - Австрия ва Люксембург.
Бундан ташқари, Евростат Европа Иттифоқи давлатлари 2022 йил февралидан бери ўзини Россия босқинидан ҳимоя қилиб келаётган Украинадан 4,3 миллиондан ортиқ кишини қабул қилганини таъкидлади. Украина фуқаролари бошпана сўраш учун ариза бериши шарт эмас.
Мавзуга оид
09:24 / 29.01.2026
Вадефул: Украина ЕИ аъзолигига ҳаққоний имконият олиши шарт
08:32 / 29.01.2026
Мерц: Украина 2027 йилгача ЕИга киролмайди
13:41 / 28.01.2026
Зеленский Украина 2027 йилгача ЕИга аъзо бўлишини талаб қилмоқда
09:42 / 22.01.2026