Исроилдаги намойишчилар «фалажлик ҳафтаси» ҳақида эълон қилди
Исроилда суд-ҳуқуқ ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ташкилотчилари келгуси ҳафта давомида намойишлар ўтказишга ваъда берди.
Исроилда суд-ҳуқуқ ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ташкилотчилари «Миллий фалажлик ҳафтаси» ҳақида эълон қилди, деб ёзади The Jerusalem Post 24 март, жума куни.
Намойишчилар 27 март, душанбадан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб турли тадбирлар ўтказишга ваъда берди. Келгуси якшанба ва душанба кунлари намойишчилар ҳукумат аъзолари ва депутатлар келадиган жойларда тўпланишни режалаштирмоқда. Сешанба куни «мамлакат бўйлаб кенг тарқалган фалажлик куни» эълон қилинди - шунга ўхшаш акция 23 март куни бўлиб ўтди, ўшанда турли шаҳарлардаги намойишчилар йўлларни тўсиб қўйган, аэропортларда тўпланган ва ҳукумат биноларини қуршаб олганди.
29 март, чоршанба куни ташкилотчилар норозилик намойишлари, сўнгра Қуддусдаги Кнессет биноси олдида оммавий намойиш бўлиб ўтишини эълон қилди. Ташкилотчилар кейинги ҳафта режаларини кейинроқ эълон қилишга ваъда берди.
Исроилда оммавий норозилик намойишлари январь ойи ўрталаридан бери давом этмоқда. Халқ Бенямин Нетаняху бошчилигидаги янги ҳукумат эълон қилган суд-ҳуқуқ ислоҳотига қарши.
Янгиликлар вазирлар маҳкамасининг Олий суд судьяларини танлаш бўйича ваколатларини кенгайтириши ва ушбу суд органининг ваколатларини чеклаши керак. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, ҳукумат амалда судьяларни тайинлаш устидан тўлиқ назоратга эга бўлади. 20 февраль куни Исроил парламенти қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
12 март куни 500 мингга яқин одамни жамлаган яна бир, айни пайтдаги энг йирик норозилик акцияси бўлиб ўтди. Исроилнинг собиқ бош вазири ва мухолифат етакчиси Яир Лапид вазиятни мамлакат тарихидаги «энг катта инқироз» деб атади. Исроил президенти Ицхак Герцог ҳам ислоҳотни қоралаб, ҳукуматни қонундан воз кечишга чақирди.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024