Ўзбекистон | 10:34 / 25.03.2023
4907
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитойдан 1 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди

Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Ушбу давлатдан 1,1 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олинган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 996,1 млн долларлик маҳсулот олиб келинган Россия ва 562 млн долларлик товарлар харид қилинган Германия жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 541,4 млн;
  • Туркия – 325 млн;
  • Корея – 302 млн;
  • Литва – 146 млн;
  • Швейцария – 127,4 млн;
  • Бразилия – 121,4 млн;
  • Сингапур – 95,3 млн.

Аввалроқ 2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилганди.

Кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 454 млн доллар. Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 222,7 млн ҳамда 184 млн доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Туркия ва Хитой жой олди.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россия энг юқори улуш билан биринчи ўринни эгаллади – 1,4 млрд доллар.

Мавзуга оид