Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага 2027 йилгача қарзларини қайтармасликка рухсат берилди
Киев томонидан қарзларнинг тўловига мораторий 2027 йилгача узайтирилди.
Фото: Reuters
Кредиторлар Украинага яна тўрт йил давомида қарзларини қайтармасликка рухсат беришди. Киев томонидан уларнинг тўловларига мораторий 2027 йилгача узайтирилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, бу қарор Киевга Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан 15,6 миллиард доллар ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришилганидан кейин қабул қилинган.
Қайд этилишича, бу ХВЖ тарихида ҳарбий можарода иштирок этаётган давлатга берилган биринчи кредит бўлади. Ушбу дастур тўрт йилга мўлжалланган.
«Бу дастурнинг асосий мақсадлари фавқулодда юқори ноаниқлик шароитида иқтисодий ва молиявий барқарорликни сақлаш, қарз барқарорлигини тиклаш ва можародан кейин Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш йўлида тикланишини қўллаб-қувватлашдир», деб баёнот берди ХВЖ.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026