Жамият | 20:42 / 26.03.2023
16943
3 дақиқада ўқилади

“Юртимиз келажагига бефарқ эмасмиз” – чирчиқликлар янгиланаётган Конституцияга муносабат билдирди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Конституция меники, сеники, бизники. Конституция ўзимизники!» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда спортчилар, фахрий ҳарбийлар ва тадбиркорлар иштирок этиб, барчани референдумда фаол бўлишга чақирди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги офицерлари, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари, ўқитувчи ва профессорлар, ҳарбий хизматчилар, ҳокимият ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Спортчилар, фахрий ҳарбийлар, тадбиркор ва ҳуқуқшунослар сўзга чиқиб, йиғилганларни 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Жумладан, “Heavenʼs garden” меҳмонхонаси таъсисчиси, тадбиркор Абдурасул Абуxалилов конституциявий ўзгаришларнинг ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида тўхталди:

Захирадаги офицерман. Ҳозирда тадбиркорлик билан шуғулланаман, “Heavenʼs garden”  меҳмонхонаси таъсисчисиман. Бошида 10 та одам билан иш бошлаганман, ҳозир эса ишчилар сони 1 500 нафарга етган.

Бугун бизнесларимизни кенгайтиришга қўрқаётганимиз йўқ. Аксинча, давлат томонидан берилаётган имкониятлар, кафолатлар бизни янада руҳлантиряпти. Янги таҳрирдаги конституциянинг 67-моддасида давлат қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди, деб белгиланган. Бу нарса бизни ва чет эллик инвесторларни яна ҳам кўпроқ инвестиция қилишга, янги иш ўринлари яратишга чорлайди. Мен ва менга ўхшаган тадбиркорлар референдумда қатнашамиз. Бир нарсани аниқ кўряпман: янги конституция биз каби тадбиркорларнинг қалқони бўлади”

Шунингдек, тарғибот тадбирида спортнинг армрестлинг тури бўйича Ўзбекистон ва 6 карра Осиё чемпиони Азиз Тожиев иштирок этиб, тенгдошларини конституциявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чорлади.

Янгиланаётган Конституциянинг 48-моддаси кўпчилик спортчилар қатори мени ҳам хурсанд қилди. Бу моддада давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиши белгилаб қўйилди. Яқинда Дубай шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этаман. Мазкур мусобақада ҳам ғолиб бўлиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтаман ҳамда 30 апрел куни референдумда қатнашаман. Ўзимнинг келажагимга бефарқ эмасман”, — деди Азиз Тожиев.

mclBGFzzG58-PM-kihJLIosfK2bt3aFu.jpg (1280×853)

Тарғибот тадбири давомида санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Мавзуга оид