«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, эртага республика ҳудудининг катта қисмда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Чоршанба куни ҳудуднинг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Чоршанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати кечалари +9...+14 даража, кундуз кунлари 27-28 мартда +22...+27 даража, 29-31 мартда +20...+25 даража атрофида бўлади.
27-28 мартда шимолда ва чўл ҳудудларда, 29 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 28-31 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 27-28 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 29-30 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол асосан кучсиз эсади, фақат 29 мартда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 мартда кечаси +9...+11 даража, кундузи +24...+26 даража, 29-30 мартда кечаси +11...+13 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.