Полша россиялик жосус қўлга олинганини маълум қилди
Полшада жосусликда гумон қилинган россиялик шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Полшанинг RMF24 портали.
Хорижий давлат фуқароси Россия фойдасига жосуслик қилганликда ўз айбига иқрор бўлди ва Россия махсус хизматига ёллангани ҳолатини тасвирлаб берди, деб ёзади газета Гданск туман прокуратурасига таяниб.
Нашрнинг ёзишича, гумонланувчи январь ойидан бери Полшада бўлган ва 21 март куни қўлга олинган. Полша ҳукумати уни 3 ойга ҳибсга олди, унга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Тергов хулосаларига кўра, эркак маълумотларни, жумладан Померания ва Куяв-Померания воеводаликларидаги муҳим инфратузилма, шунингдек, хавфсизлик идоралари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тўплаган ва Россияга узатган.
Бундан олдин Полшада Ички хавфсизлик агентлиги ходимлари олти кишини Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиб қўлга олганди. Ҳибсга олинганлар ҳақидаги маълумот Полша ҳукумати вакиллари томонидан тасдиқланди.
Қўлга олинганларнинг барчаси «шарқий чегарадан келган хорижликлар» бўлиб, Россия махсус хизматларида ишлаган. Муҳим темирйўл кесишмаларида поездлар ҳаракатини ёзиб олган ва маълумотларни интернетга узатган яширин камералар аниқлангач, гумондорлар қўлга олинди.
Журналистларнинг сўзларига кўра, гап ўнлаб шундай камералар ҳақида кетмоқда. Улар асосан Подкарпак воеводелигидаги темирйўлларда ва Украинага Ғарб қуролларини етказиб беришда фаол фойдаланиладиган Жешув-Ясенка аэропорти ҳудудида ўрнатилган.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024