Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик миллиардерлар Италия судига мулкни хатлаш қарорига қарши шикоят беради
Расмийлари санкцияларни амалга ошириш доирасида Россиядан 2,7 миллиард евро миқдоридаги активларини музлатиб қўйган Италияда россиялик миллиардерлар хатловга олиш қарорига қарши чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Россиялик ўн нафар тадбиркор Европа Иттифоқи санкцияларини амалга ошириш доирасида Италиядаги мол-мулкини мусодара қилиш қарори бўйича Лацио ҳудудий маъмурий судига апелляция аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда 26 март, якшанба куни Италиянинг Corriere della sera нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Италияда жами 2,7 миллиард евро миқдоридаги санкциялар остида Россиянинг 28 фуқаросининг турли активлари блокланди, деб ёзади газета. Лациода судга даъво киритган ишбилармонлар, асосан, хатловга олинган активларнинг улар билан исботланмаган алоқаси борлигини таъкидлаяпти.
Газета манбаларига кўра, суд Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган Asmare компаниясининг Lady M яхтасини мусодара қилиш ҳақидаги аризасини аллақачон рад этган. Кема, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Европа расмийларига кўра, аслида "Северстал" директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашовга тегишли.
Италия молия полицияси яхтага эгалик қилиш занжирини кузатиб, офшор компаниялар Мордашовнинг рафиқаси номига рўйхатдан ўтган деган хулосага келди, деб ёзади Corriere della sera. «Яхта ҳақиқатан ҳам Мордашовга тегишли эканлиги аниқ, ҳатто мулк унинг рафиқаси Маринага рўйхатдан ўтган бўлса ҳам», — деди полиция вакили нашрга.
Мавзуга оид
09:08 / 20.06.2026
Италия ва АҚШ ўртасида янги дипломатик можаро юзага келди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026