Ўзбекистон | 12:35 / 27.03.2023
8080
3 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг 4 туманидаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Таъмирлаш ишлари сабабли Миробод, Юнусобод, Яшнобод ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Фото: Kun.uz

Миробод тумани «Госпиталний» даҳасида жойлашган ерости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида бугун, 27 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар:

  • аҳоли истеъмолчилари: «Авлоний» МФЙда жойлашган 30 та кўп қаватли уйлардаги 1591 та аҳоли хонадонида;
  • улгуржи истеъмолчилар: Кичик тадбиркорлик субъекти – 8 та, новвойхона – 1 та, сомсахона – 1 та, умумий овқатланиш – 4 та, боулинг ўйингоҳи – 1 та, «Авлоний» МФЙ идораси – 1 та истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Юнусобод тумани, Ҳасанбой ҳудуди, КҲАЙ, Исломобод, Аҳроробод кўчалари ҳамда Қолоқтепа мозори ёнидаги жами 5 та манзилдаги чегара ҳудудида ўрнатилган ҳисоблагичларни давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли бугун, 27 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар:

аҳоли истеъмолчилари: «Ҳасанбой», «Исломобод», «Шарқ ҳақиқати» ва «Катта Ҳасанбой» МФЙда жами 4600 та ерли хонадонда ва 105 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Яшнобод тумани, Оҳангарон кўчасидаги газ тақсимлаш пунктига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли бугун, соат 10:00 дан 17:00 га қадар:

аҳоли истеъмолчилар: Ғалабанинг 40 йиллиги, 3-4-мавзедаги 30 та кўп қаватли уйлардаги 1200 та хонадон ва ушбу манзилдаги КМХК корхоналарда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

  • Олмазор тумани «Қизғалдоқ» МФЙдаги кўп қаватли уйлар ёнидан ўтган газ қувурларига газ ҳисоблагич (узел) ўрнатиш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли бугун, 27 март куни соат 11:00 дан 17:30 га қадар:
  • аҳоли истеъмолчилари: «Қизғалдоқ» МФЙ 2-9 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 195 та аҳоли хонадони ва кўп қаватли намунали уйлардаги 8 та, 3 қаватли уйлардаги жами 600 та аҳоли хонадонида;
  • улгуржи истеъмолчилар: 4 та маркет ва 5 та офисда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Мавзуга оид